​Баҳодирхон Элибоев​

Журналист. 1980 йил 28 апрелда Фарғона вилояти Риштон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Xалқаро журналистика факултетини битирган. "Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари" ташаббус гуруҳининг Фарғонадаги вакили.

Амалдорларнинг ташрифи муносабати билан ёш қизларнинг нон ва туз икром этиши тўғрими?

Тарихда кучли (босқинчи) давлатлардан вакиллар келишганда шундай қилишган. Ҳали гапни бошламасдан туриб, нон ва туз беришган. "Даргоҳингдан туз тотдим, қандай сенга зулм қилай?" деб босқинчилик ҳаракати кейинга қолдирилган.

Эрон-АҚШ можаросидан Ўзбекистонга нима?

Охирги кунларда АҚШ-Эрон ўртасидаги тарангликдан юзага келган можаро ҳақида кетма-кет берилган мақолалардан кейин айримлар "Сенга нима? Мамлакатинг тинч бўлса, шукр қилиб юрмайсанми? Бошқа мавзу йўқми?" деган гапларни қилишмоқда.

Авиакомпания мажбурияти — авиакомпания масъулияти

Демак, самолёт ушланиб қолди ёки рейс қолдирилди дейлик. Хотиржамликни сақланг. Бу сизнинг айбингиз эмас. Одатда, техник носозлик сабаб, об-ҳаво шароити ёки самолётнинг кеч келиши туфайли рейс қолдирилади. Нима бўлганда ҳам бу сизнинг эмас, ҳаво транспортининг айби ҳисобланади.

Кечирим сўраш қобилияти — ўзига етарлича ишонган одамларнинг сифати

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан узр сўрашини хоҳлашда давом этарканман, аслида кечирим сўраш ҳақида 2 оғиз гапириб ўтишни лозим топдим. Зеро, ҳеч ким мукаммал эмаслигини биламиз, ҳеч ким хатодан суғурталанмаганиниям биламиз.

Биз сиёсатга фақат сайловлардагина таъсир ўтказа оламиз!

Менинг назаримда, журналист қайсидир партиянинг тамсилчиси бўлиши керак эмас. Акс ҳолда у ўз аудиториясини холисликдан чалғитиб қўяди. Қайсидир партия билан PR масаласида келишиши журналистикада бор гап. Лекин қайсидир Партия номидан гапириши ростдан мен учун тушунарсиз ҳолдир.

Журналист vs Блогер: Ким у, нима у?

Ҳозирги блогерлик деб аталаётган машғулот бу журналистикада ҳисобга олинган. Буни "Сариқ Матбуот" деб аташади. "Yellow Press" дейишади Ғарбда. Сариқ мабуот ибораси сўзма-сўз таржима қилинган. Аслида "тутуруқсиз матбуот" дейилади. "Бульварная Пресса" ҳам дейишади. Тутуруқ йўқ ҳисоби.

Дима Қаюм аёллар билан нега тортишди?

Димага кутубхонаси учун ер берилди", "размий ғишт қўйилди" деган гаплар ҳақиқатдан узоқ. Димага ҳали-бери ер берилганича йўқ. Буни ўзи ҳам тасдиқласа керак. Шунчаки айрим расмийлар Дима орқали "очко"га ишлаб қолишмоқда.

Нега Фарғона вилояти ғалла ва пахтада биринчилардан бўлмоқда? Сабаби нимада?

Ҳатто вирусини текширганимизда 90 % вирусли уруғлар ҳам экишга топширилаётган экан. Хитойдан келтириладиган дориларимиз ҳам 100 $ лик таъсири йўқ дорилар бўлиб чиқди. Барчасини Инспекция аниқлади ва уруғларни вируслардан ўлдирадиган дорилар сифатли бўла бошлади.