​Баҳодирхон Элибоев​

Журналист. Баҳодир Элибоев 1980 йил 28 апрелда Фарғона вилояти Риштон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултетини битирган. "Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари" ташаббус гуруҳининг Фарғонадаги вакили.

Биз сиёсатга фақат сайловлардагина таъсир ўтказа оламиз!

Менинг назаримда, журналист қайсидир партиянинг тамсилчиси бўлиши керак эмас. Акс ҳолда у ўз аудиториясини холисликдан чалғитиб қўяди. Қайсидир партия билан PR масаласида келишиши журналистикада бор гап. Лекин қайсидир Партия номидан гапириши ростдан мен учун тушунарсиз ҳолдир.

Журналист vs Блогер: Ким у, нима у?

Ҳозирги блогерлик деб аталаётган машғулот бу журналистикада ҳисобга олинган. Буни "Сариқ Матбуот" деб аташади. "Yellow Press" дейишади Ғарбда. Сариқ мабуот ибораси сўзма-сўз таржима қилинган. Аслида "тутуруқсиз матбуот" дейилади. "Бульварная Пресса" ҳам дейишади. Тутуруқ йўқ ҳисоби.

Дима Қаюм аёллар билан нега тортишди?

Димага кутубхонаси учун ер берилди", "размий ғишт қўйилди" деган гаплар ҳақиқатдан узоқ. Димага ҳали-бери ер берилганича йўқ. Буни ўзи ҳам тасдиқласа керак. Шунчаки айрим расмийлар Дима орқали "очко"га ишлаб қолишмоқда.

Нега Фарғона вилояти ғалла ва пахтада биринчилардан бўлмоқда? Сабаби нимада?

Ҳатто вирусини текширганимизда 90 % вирусли уруғлар ҳам экишга топширилаётган экан. Хитойдан келтириладиган дориларимиз ҳам 100 $ лик таъсири йўқ дорилар бўлиб чиқди. Барчасини Инспекция аниқлади ва уруғларни вируслардан ўлдирадиган дорилар сифатли бўла бошлади.

"Дон Кихот"ни ўқиганмисиз ёки кўз югуртирганмисиз?

Ҳаддан ташқари кўп китоб ўқиган ва бошқалар томонидан аҳмоқ деб танилган бир ламаншлик қаҳрамон. Қуролбардори эса Санчо Панса... Контраст ҳам шу икки қаҳрамонда бор... Эсладингиз ва юзингизга табассум югурди.

Одамлар, сизларни танқид қилсам майлими?

- Жаноб Бош вазир, сизни танқид қилсам майлими? Лекин кимлигингизни айтмаймиз. :) - Жаноб Ички Ишлар вазири, рухсатингиз билан сизнинг ИВС ва СИЗОларингизни танқид қилсак, бунга нима дейсиз? Лекин қайси ИВСлигини айтмаймиз... - Ахб... вазирлиги нега телевидениядаги сериалларга қарамаяпти? "Айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади."

Ўзбек каратесининг бугунги аянчли аҳволи. Олимпиада 2020 спортчиларимиз иштирокисиз ўтади(ми?)

Карате бўйича миллий терма жамоамизнинг аҳволи бугун жуда аянчли ҳолга тушиб қолди. Терма жамоа сентябр ойидан бери ҳеч қандай Премьер-Лига ва А серия мусобақаларини қолдирмай, барчасида бир хил таркиб билан иштирок этиб келмоқда.

Фарғоналик нефтчиларнинг мулки талон-торож қилинмоқда

Шу кундан буён собиқ “Фарғонанефт” балансида бўлган Нефтчилар клуби, собиқ ишчилар ётоқхонаси, эстакада нефть тўплаш маркази, Поп тумани Чодак қишлоғидаги “Нефтчи” болалар оромгоҳи ва участкалардаги кўплаб бино иншоотлари, ер майдонлари собиқ “Фарғонанефт” акциядорлари билан маслаҳатлашмай, умумий йиғилиш ўтказмай, ҳеч қандай баённома тузилмай сотиб юборилди.

Риштонлик йигитни Россияда уриб ўлдирган қотиллар жазосиз эркин юришибди

Фарғона вилояти Риштон туманининг Оқ Ер қишлоғида яшовчи Султонова Юлдузхон Раҳмоналиевнанинг (1988) турмуш ўртоғи Олимжон (1983) 2017 йилнинг апрелида 23 нафар ҳамюртлари билан биргаликда Россияга ишлашга кетади.

Талабанинг ҳикояси («Автобусдаги суҳбатдош» туркумидан )

Доим айтаман, автобусда юришдан кўра завқлироғи йўқ! Марди майдоннинг дарди - майдонда! Эрталаб шаҳарга бориш учун автобусга чиққанман. Ёнимга бир йигит келиб ўтирди. Айтганча, бугун ҳамманинг юзида табассум. Бугун «банний ден»!

Худо шифо берсин

Ғани ошпаз ишдан келгач, ўғлининг бетоблигини билдию, қўшниникига телефонга югурди. 03га сим қоқиб, тезроқ келиб ўғлини кўриб қўйишларини илтимос қилди. Аниқроғи, Худонинг зорини қилди. Гап орасида бензин борлигини ҳам негадир қистириб ўтди.

Оила (мутлақо ўзига хос ҳикоя)

Умуман, оила - муқаддас. Шахсан менга у қандай таркибда бўлишининг қизиғи йўқ. Лекин у муқаддас! Тўғри, шундай оилалар бор отага муҳтож, оилалар бор онага зор… ёки тирноққа зор, пулдан қийналиб қолган оилалар бор ва ҳоказо.