​Беҳзод Ҳошимов​

Иқтисодчи, Мэдисондаги Висконсин университети (АҚШ) бизнес мактаби докторанти. 2016 йилдан бери Вайнарт тадбиркорлик марказида тадқиқот олиб бормоқда. Висконсин университетидан иқтисодиёт бўйича магистр, Нанян Технология университетидан (Сингапур) математика бўйича бакалавр даражасига эга.​

Сизда ҳозир кун бўйи уйда ўтириб, миллат қаҳрамони бўлиш имконияти бор. Уйда қолинг

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши экспоненсиал ўсувчи процесслар қаторига кириши ҳақида кўплаб далиллар кўрдим. Экспоненсиал ўсиш — бу жуда шиддатли, инсон ақли бовар қилмайдиган даражадаги тез ўсиш.

Ўзбекистонда доллар курси нега кескин ўзгармаяпти?

Ўзбекистонда доллар курси ўзгармаётганлиги мени хавотирга соляпти. Бизда рубл курси билан доллар курси орасидаги корреляциядан келиб чиқсак, доллар ўзгармаётганлиги жуда қизиқ. Агар Марказий Банк резервлар орқали курсни ҳозиргидагидек ушлаб тураётган бўлса, бу яхши чора эмас.

Камбағаллик билан қандай курашса бўлади?

Камбағаллик билан курашиш қийин масала. Лекин камида иккита текинга тушадиган чора бор. Яъни, уларни амалга ошириш учун ҳеч қандай харажат керак эмас, ҳатто, ишчи гуруҳ ва йўл хариталар тузиш ҳам талаб этилмайди.

Эпидемиялар жаҳон иқтисодиётига қай даражада таъсир кўрсатади?

Бундай касалликларни олдиндан айтиб бўлмайди, ваҳима ва қўрқув туфайли иқтисодиётга салбий оқибатлари кўлами анча катта бўлади. Яъни, касалликнинг ўзи эмас, унга бўлган реакциянинг оқибатлари қимматроқ бўлиши мумкин.

Россия нега ривожлана олмаяпти?

Россияда янги Бош вазир ва ҳукумат тайинланганлиги муносабати билан жуда кўп оптимистик фикрлар ўқияпман. Янги Бош вазир ҳақиқатдан жуда ҳам моҳир бошқарувчи эканига, сиёсатини яхши тушунадиган иқтисодчи эканига, албатта, шубҳам йўқ.

“ХДП раҳбарининг “5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли” деган гапи учун танқидлар ноўрин”

Менимча, партия раҳбари 2,5 миллион сўмга оила маза қилиб яшайди демоқчи эмас эди, чунки гапнинг охирида “иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан” деган ибора бор. Менинг фикримча, партия раҳбари 2,5 миллион сўмга яшайдиган оилалар жуда кўп демоқчи бўлган.

Прописка ва савдо тўсиқлари — Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни орқага тортувчи муаммолар

Ўзбекистон иқтисодий тарихини 1992 йилдан ҳисобласак, ўртача, киши бошига 3,4% га ўсиб келдик. Олти юз доллар киши бошига даромаддан ўсганимизни инобатга олсак, бу рақамлар (бошқа мамлакатларга солиштирсак) ниҳоятда кичик.

Биз кейинги ўн йилда ҳам дунёдаги ўртача даромад миқдорига ета олмаймиз

Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳасини муҳокамага қўйишибди. Ҳозирча шундай муҳим лойиҳа афсуски фақат рус тилида ёзилган. Ўзбекчада таржимасини ҳали қўйилмади.

Хуфёна иқтисод ёхуд биз дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирамизми?

Шунинг учун бизнинг дунё иқтисодиёти билан солиштирилгандаги ўрнимиз тўғри — ҳақиқатдан ҳам биз дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирамиз. Буни узоқ вақт инкор этишимиз масалани ҳал қилмайди, тан олиб ечим йўлларини қидириш керак.

Тарих сабоқлари ёхуд гўшт нархига давлат аралашуви қандай оқибатларга олиб келгани хусусида эксперт фикри

Нархларнинг шаклланишига давлатнинг аралашуви ва уни назоратга олиши мамлакат фаровонлиги учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида мақола Kommersant.uz сайтида эълон қилинди.