Давронбек Тожиалиев

Давронбек Тожиалиев - журналист, блогер. Зиёуз.cом портали асосчиси. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида (2001-2005) ва Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети магистратурасида (2005-2007) таълим олган. АҚШ, Германия, Туркия, Полша, Қозоғистон давлатларида малака оширган. Халқаро «Олтин қалам» мукофотини совриндори. «Шуҳрат» медали соҳиби.

«Қўйлар тўдаси» ким?

Баёнотда “Инсонлар ЛУКОЙЛнинг бебаҳо қадриятидир“ дейилган бўлса-да, улар "айбдор" ходимидан ҳам, ўзбек халқидан ҳам бир оғиз кечирим сўрамади.

Колима — даҳшат остонаси

Ютубда 5 миллиондан ортиқ обуначига эга россиялик блогер Юрий Дуднинг “Колыма – родина нашего страха” деб номланган 2 соатлик ҳужжатли фильми рус медиасида шов-шувларга сабаб бўлди. Унда Сталин қатағонларининг аянчли оқибатлари ҳақида фикр билдирилган.

«Тилимизни қайтариб беринг!»

Ўз тилига эътиборсиз миллатдошнинг давлат ва халққа эътибори сўроқ остида қолади. Тилини сотган энг биринчи бўлиб Ватанини сотади!

Бутун жаҳонга кулги бўлишми мақсад? Қачон ривожланамиз?

Бутун жаҳонга кулги бўлишми мақсад? Бугун соқоли юлинган инвестор эртага юртига бориб, Ўзбекистонни мақтайдими? Шерикларига ҳам келинглар, ҳоким жаноблари соқолингизни чиройли қилиб олиб қўядилар, дейдими?

Ўзбекистонда телефонлар IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш бўйича энг оддий шарҳ

IMEI рақамини бепул рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай? IMEI кодини регистрация қилиш учун қанча тўланади? Рўйхатдан ўтказмаса нима бўлади? Телефон ишлатиш ва сотиб олиш чекланадими? Энди бизни кузатишадими? Ишлаб чиқарган фирмаси номаълум Хитой телефонлари ишламай қоладими? Телефон нархлари ошадими?

Беслан: Россия тарихидаги энг қора доғ

Юрий Дудь мактабдаги отишмалар бошланишига Россия махсус кучларининг қўшни уй томидан гранатамет орқали спортзални нишонга олгани сабаб бўлган деган версияни ҳам беради. Шунингдек, “давлат террористлар билан музокара олиб бормайди” принципи ҳар доим ҳам фойда бермаслигини таъкидлайди.

Бишкек таассуротлари: СССРга қайтиб

2019 йили мобил интернет энг арзон давлатлар орасида Қирғизистон Ҳиндистондан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Дарвоқе, бу ерда атиги 50 сомга (6000 сўм) 10 Гб мобил интернет трафигини сотиб олиш мумкин. Аксарият мобил тарифларда Youtube ва ижтимоий тармоқлар трафиги текин.

Туркияни йиғлатган Ҳожи Йўлдош Марғилоний ким эди?

Туркия тарихида муҳим роль ўйнаган Озодлик урушида ўзбеклар бизни доим қўллаб-қувватлаб турдилар. Ҳаж вазифасини адо этгандан кейин ўз юртига қайтаркан, Чукуровада “Қуввайи миллия”га қўшилган туркистонлик кўнгиллилар, Ҳожи Йўлдош ва дўстларининг хотираси қалбимизда абадий сақланажак”.

“Вақтинчалик прописка”ни онлайн олиш осонми?

Хулоса: агар сиз ахборот технологияларидан камроқ хабардор бўлсангиз, электрондан кўра, анъанавий ариза топширганингиз маъқул. Камроқ вақтингиз кетади. Лекин онлайн аризани топширишда бошида бир марта овора бўласиз-да, кейингилари жуда осон кечади.

Маънавият мавҳум тушунчами?

Сўнгги ҳафта ўзбек интернет сегментида «Маънавият» сўзи жуда урф бўлди. Маънавият ва «Маънавият» истовчилари ҳамда истамовчилари икки тараф бўлиб, мақола, муносабатлар билдирдилар.

Ким “ҳороми”?

Ўлганнинг устига тепган каби, мусибатзадаларга “ҳоромилар” дея мурожаат қилган вилоят ҳокими: “Мард бўлсанг, шундоқ чиқ-да, йўқолиб кет” деганда туман ҳокими: “Ким ҳороми? Ҳокимиятинг ҳам, креслойинг ҳам ўзингга сийлов” деб чиқиб кетиши керакмасмиди?

Мусофир — муҳожир — мигрантнинг нони

2005 йили университетни битиргач, пропискам муддати ҳам тугади. Чўздира олмадим — ишимдан бўшатишди. 3-4 ой роса иш қидирдим — пропискасиз қабул қилишмади. У пайтлар интернет бугунгидек эмас, онлайн иш топиш ҳам имконсиз эди.