Эркинжон Каримов​

Фарғона вилоятида таваллуд топган. В.И.Романовский номидаги Математика институти катта илмий ходими, физика-математика фанлари номзоди. Адабиёт ва санъатга қизиқади. Дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатида олий ўқув юртлари талабаларига дарс берган.

Дунё тан олган ўзбек математиги

Катта эҳтимол билан бу соҳанинг ривожига ҳали янада улкан ҳисса қўшадиган академик Шавкат Абдуллаевич Аюпов ҳақида ёзишни бошларканман, ўқувчиларда забардаст олим  ҳақида муносиб тасаввур қолдира олармиканман деган иккиланишим ҳам йўқ эмас.