​Файзиддин Мўминов​

Файзиддин Мўминов китоблар шайдоси. Ўзбек мумтоз ва замонавий шеърияти ҳамда насри, жаҳон адабиёти, замонавий муаммоларга доир асарлар, тарихий мавзудаги китобларни севиб ўқийди. Шарқшунослик институтида араб филологиясида ўқиган. Тарих ва Сиёсатшунослик соҳасида Британияда бакалаврни битирган. Касби — инглиз тили ўқитувчиси.​

«Янги султон: Эрдоған ва замонавий Туркиянинг инқирози» ёхуд Туркия жар ёқасидами?

Президент Эрдоған сиёсатга кириб келиши, оғир сиёсий муҳитда бунчалик мустаҳкам қудратга қандай эришгани мени қизиқтирарди. Шу саволларга қисқача жавобни Сонер Кагаптайнинг “Янги Султон: Эрдоған ва Замонавий Туркиянинг Инқирози“ номли китобида топдим.

Эйнштейн: ХХ асрнинг энг машҳур телба даҳоси

Олти ойлик танаффусдан сўнг Эйнштейн биографияси ҳақидаги китобни тугатдим. Муаллиф Уолтер Айзексон физикага оид масалаларни оддий тилда тушунтириб беришга ҳаракат қилган, барибир тушунмадим. Физикага оид жойларини ташлаб кетдим.

Америка “отаси”нинг фазилатлари

Америка давлатига асос солган "Оталар"дан бири бўлган муҳим сиёсий ва тарихий шахс Бенжамин Франклик ҳаётини ўқиб чиқдим. Таниқли ёзувчи Уолтер Айзиксон қаламига мансуб бу асардан ўзим учун кўп маълумотларни кашф қилдим.

Нега яшаяпсиз? Ҳаётнинг маъноси нима?

Нега ҳаётда ноҳақлик ва адолатсизлик ҳақиқат ва адолат устидан ғолиб келгандек бўлаверади? Нега  ёвузлик эзгуликни доим маҳв этади? Нега зулм, истибдод бунчалик кенг тарқалган? Азоб-уқубатлар, машаққатларга бурканган бу дунёда одамдек яшаб ўтиш учун нима қилиш керак?

Биз қачон бахтли бўламиз?

Инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун муҳим туйғулардан бири муҳаббатдир. Муҳаббат деганда кенг маънода унинг турли кўринишлари айтилмоқда, фақат эркак ва аёл ўртасидаги эмас. Масалан она-бола ўртасидаги меҳр, қалин дўстлар орасидаги меҳр-оқибат ва ҳоказо.

Ҳаёт ва таълим ҳақида Билл Гейтс мақтаган китоб

АҚШнинг Айдаҳо штатининг олис ва овлоқ қишлоқларида, насронийликнинг ўта мутаассиб фирқаларидан бўлган Мормон оқимига амал қилувчи диндор оилада туғилиб ўсган Тара Вестоувер мемуарини яқинда ўқиб чиқдим. Бу китоб 2018 йилнинг энг яхши асарларидан деб топилган.

Диққатни жамлаш — муваффақият гарови

Янги касб ёки  ҳунар ўрганмоқчимисиз? Ақлий фаолиятингизни кучайтирмоқчимисиз? Вақтингиздан унумли фойдаланиб оз вақтда кўп натижага эришмоқчимисиз? Унда диққатингизни бир нуқтага жамлашни, қунт қилишни,  қилаётган машғулотингиздан чалғимасликни ўрганинг.