Камолиддин Раббимов 1977 йил 14 октябрда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида ўқиган. Варшава Университетида (Польша Республикаси) сиёсатшунослик йўналиши бўйича тингловчи сифатида таълим олган. 2007 йилдан буён, Раббимов сиёсатшунослик фаолиятини Франция Республикасида туриб давом эттирмоқда.
Ўзбекистон, қаттиқ авторитаризмдан, диктатурадан воз кечишга интилар экан, унинг эски кўникмаларига эҳтиёж қолмайди, янги малака шакллантириш эса – анча машаққатли бўлади.
Агар сайлов тизими партиявий рўйхатлар тизимига ўтса, одамлар партияларга овоз берарди, партиялар жонларанди, уларни аниқ ва фарқли дастурлари ва имиджи бўларди. Парламент кучаярди. Ҳокимиятлар бўлиниши сезила бошларди.
Блогер – янги феномен эмас. Мутафаккирлар – фикр эгалари ҳар доим бўлган ва бўлади. Блогер – фикрни жамиятга етказишнинг янгича усули, воситаси, тезлиги ва самарадорлиги холос. Келажакда якка шахсларнинг ҳокимияти ва таъсир қилиш салоҳиятини, ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон давлати шундай даражага тушиб қолдики, унинг “миллий манфаатлари”, “ташқи сиёсати” марказида мигрантлар, гастарбайтерлар асосий ўрин тутяпди. Буни давлатнинг энг юқори мулозимлари ҳам инкор қила олмайди, сенаторлар ва депутатлар эса, буни тасдиқлаяптилар, олқишлаяптилар.
Ўзбек тили, постсовет ҳудудидаги, рус ва украин тилларидан кейинги, энг катта ва кенг тарқалган учинчи тил ҳисобланади. Айни пайтда Афғонистон, Туркия ва бошқа давлатларда ҳам ўзбек тилида сўзлашувчи миллионлаб, юз минглаб одамлар яшашади.
“Ўзбекистон-24” телеканалида Сенат аъзоси Иминов Одилжон “Эксперт фикри” рукни остидаги кўрсатувда чиқиб, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳақида анча кенг гапирди.
Россия Федерацияси Парламенти юқори палатаси ҳисобланмиш Федерал Кенгаш раиси Валентина Матвиенко Тошкентдаги сафари чоғида “Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилишни ўрганмоқда, қўшилишга тайёр” каби баёнотлар берди.