Муаззам Иброҳимова​

1975 йилда Фарғонада туғилган. Болалар шифокори, блогер. Турк дунёси журналистлари федерацияси ва Турк дунёси ҳужжатли фильмлар фестивалининг Ўзбекистондаги вакили.

Саодатсиз авлодлар фожиаси

Тан олайлик, сўнги йилларда мудҳиш воқеалар, хабарлар кўпайиб кетди. Энди ўғрилик, талон-тарож, қўни-қўшни, қариндош-уруғ низолари, ҳатто, гиёҳвандлик ҳам майда жиноятга айланиб, ўзбек аёллари янги трендда ўзларини кўрсатишга ўтишди.

Саратондан бедаво дардлар

Диққатимни енгилгина кийинган она ва уни қўлидан ушлаб олган рангпар, нимжон ўн ёшлардаги қизи жалб этди. Улар ўша у ер бу ерда турган одамлар олдига бориб нимадир сўрашар, бадқовоқ автовокзал хизматчиси яқинлашиб танбеҳ берса узоқроққа қочишарди.

Миллат юрагидаги игналар

Фарғонада танасидан ўн олтита игна топилган чақалоқ хақидаги хабарни ўқиганимдан буён юрагим симиллаб, азоб беради. Табрикламайсизми?! Яна довруқ қозонамиз. Тирик гўдак танасидаги игналар сони билан ҳам Гиннеснинг “Рекордлар китоби”га кирадиган бўлдик.

Қариялар уйидаги олим: Уйимни эмас, илмий ишларимни қайтарсин

Қимматли ускуналарнинг ички тизими устида изланиш олиб борган ўзбек олими бугун қариялар уйида муҳтож аҳволда. Ажабланяпсизми? Ҳа, биз шу кўйга етиб келдик. Ижодкор Муаззам Иброҳимова профессор Пўлат Орипов билан суҳбатининг давомини чоп этди.

Хотирасини йўқотган машҳур ўзбек олими қариялар уйида

Таниқли ижодкор Муаззам Иброҳимованинг ўзи гувоҳи бўлган воқеа ҳақидаги ушбу мақоласи кишини чуқур ўйга толдиради. Илм-фан кишиси, умрини бойиш ёки юксак мартабани эгаллаш учун эмас, юртига билими орқали хизмат қилишни истаган олим Пўлат Убаевич Орипов қариялар уйида афтодаҳол алфозда умр кечириши ғоят номақбул ҳол, айниқса ўзбек миллати учун.

Юракдаги гаплар ёхуд винога баҳо қўйган устоз

Бу дардномамни тўрт йил аввал ёзганимда атиги 28 тагина дўстим ўқиб, улардан уч- тўрттасигина фикр билдиришга журъат қилганди. Ўшанда тиббиёт олийгоҳнинг биринчи босқичида таълим олардим. Анатомия фанидан баҳоларим беш, ўзлаштиришим гуруҳимиздагиларга нисбатан аъло. Сабаби бизга ўз фанининг фидойиси дарс ўтарди.

Нур қидириб

Бундан уч йил аввал Файзбоғ сабаб афғонистонлик ўзбек аёли билан танишиб, опа –сингил тутиниб қолдик. Аждодлари асли сурхонлик бўлган Насима Ватан хақида кўп саволлар берарди: —Апа, сиз Сурхонга бўлганмисиз? —Йўқ сингилжон, аммо ниятим бор, насиб қилса, албатта, бораман. —Ўзбакистон ростдан ҳам шунақа чиройлиғми? —Тушунмадим...