Нурбек Алимов

1989 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йили Москва давлат халқаро муносабатлар институти (Россия), 2012 йили Universidad de Sevilla (Испания) тамомлаган. Халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича мутахассис. Телеграмдаги Alimoff канали асосчиси.

Сурия-Туркия можароси: Бир ўқ билан учта қуён

Президент Трамп гўёки ИШИД мағлуб қилинганидан сўнг, АҚШ махсус қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишини ва 200 йилдан ортиқ давом этган турк-курд можаросига аралашмаслигини эълон қилгач, бу нарса туркларнинг Сурия ҳудудида кенг операциялар бошлашига туртки бўлди.

Бағдодда нима гаплар? Намойишларнинг сабаблари ва натижалари

Мамлакатда кенг тарқалган зўравонлик, коррупция ва мазҳаблараро келишмовчиликлар фонида бугунги вазият пишиб етилди. Натижада кетма-кет алмаштирилган ҳукуматлар (уларнинг аксарияти шиа) томонидан ишлаб чиқилган, лекин амалга оширилмаган ва такрор берилган ваъдалар, қарийб қирқ миллион ироқликларнинг ҳозири ва яқин келажагини жуда қоронғу қилиб кўрсатмоқда.

Зеленский Трампга: “Сиз биз учун буюк устозсиз”. Улар нимани суҳбатлашишган эди?

Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги суҳбатнинг стенограммасини эълон қилди. 25 июл куни бўлиб ўтган ушбу суҳбат Америка раҳбарининг Киевни ўз сайловолди кампаниясига тортишга уринишда айблашларига олиб келди.

Хитой. Катта Қизил Аждар 70 ёшда

1 октябр куни Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги нишонланади. Хозирги Хитойнинг пайдо бўлиши, унинг икки буюк дунё кучларидан бирига айланиши бизнинг давримизнинг энг муҳим воқеаларидан биридир.

Хусийлар ҳужуми АҚШ ва Саудия Арабистони белгилаган ўйин қоидаларини ўзгартирадими?

Ар-Риёд 2015 йил март ойидан бошлаб Яман можаросида ҳарбий иштирок этишга қарор қилганидан бери, Саудия Арабистони нефт ишлаб чиқариш тизими хусийлар хужумидан анча азият чекиб келди. Сўнгги ҳужум 14 сентябрнинг эрта тонгида юз берди