Шукуржон Исломов

Фарғона вилоятида таваллуд топган. Техника университетини тамомлаган. Нефт ва газ соҳасида ишлайди. Асосан ижтимоий-сиёсий муаммолар мавзуида жиддий ва ҳажвий талқинда ёзади.

Биз кимнинг авлодимиз? “Инсониятнинг қисқача тарихи” асарига тақриз

Тарих бу ўтмиш воқеаларининг кетма-кетлиги ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлигини, ривожланиш қонуниятларини ўрганувчи фандир. Ривожланган давлатлар дарсликларида бу боғлиқликлар ўқувчиларга ўтилади.

Тарвузнинг зарари ҳақида

Тарвуз мазали ва фойдали полизмева. Танани роҳатлантиради, оч қолганда есангиз тўйдиради, овқатдан кейин есангиз, ҳузур қиласиз. Қолаверса, танани зарарли моддалардан тозалаш хусусияти бор, ҳар хил касалликларга даво. Тарвуз исли атирлар қиммат туради.

Нима(га) керак маънавият?

Гадойтопмас бу жойда бир уюм одам ишлайди. Ҳа, бир гуруҳ эмас, бир уюм. Қонунсизлик, зўравон ожизни эзиши, ҳақини ейиши кундалик ҳол. Уларнинг орасида диндори бор, китобга муккасидан кетган китобхони бор, хушфеъли бор, алкаш ва хотинбози бор, аммо муҳит юқорида айтганимдай..

Мен қамчини севаман, менга зуғум ёқади

Финалга етиб келган блогер дами чиққан пуфакка, заряди тугаган батареяга ўхшайди. Тишининг ковагидаги мавзуларини ёзиб бўлган, энди бошқа топиш керак. Энг эсда қоларли блогпостлар дастлабки босқичларда кузатилиши сабаби шудир, эҳтимол.

Кейинги бекат - меровлик босқичи

Биласизми, нега ижтимоий тармоқда (ҳаётдаям) одамлар исломий ва ғарб дунёсини таққослаб тортишаверишади. Чунки улар ўз тартиб-қоидаларига эга давлат ва жамият хаёлида яшашади, уни амалиётга кўчиришни, барчанинг ҳаёт тарзига айланишини исташади.

Қўқон. Кар-соқовлар мактабида ҳам соғломлар мактабидаги каби шароит бўладими?

Ўтган йилнинг декабр ойида Қўқон шаҳридаги кар-соқовлар мактаби ўқувчиларининг бир гуруҳ ота-оналари сайтимизга дардини тўкди. Уларнинг айтишича, мактабда ўқиш учун шарт-шароит яхши эмас

Акром Маликнинг “ўзбекча” кўзойнаги

Акром Малик бундан 2 йилча олдин ижтимоий тармоқда фаол эди. 2014 йилдаги Ўзбекистон блогерлар танловида ҳам маърифий-ахлоқий мавзудаги мақолалари билан иштирок этган. Кўпинча, миллий қадриятлар ва тарихий сиймоларимизга доир постлар улашар, мақолалар ёзарди.