Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди (видео)
5.12.2019 19:46,  
2123

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Фармонда янги стадионлар қуриш, футбол мактабларини ташкил этиш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта сотиш тизимини татбиқ этиш ва бошқа кўплаб тадбирлар қаторида букмекерлик конторалари (тотализаторлар) ҳақида ҳам сўз боради.

Хусусан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятига рухсат берилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси юридик бўлими бошлиғи Дилшод Норқобиловнинг айтишича, тотализаторларга 2021 йил 1 январдан рухсат берилади.

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 14 ноябр куни 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.

Кейинроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин исломий тарафдан қимор дейилишини айтиб, қимор қаттиқ қоралангани ва гуноҳи кабира деб ҳисоблашини маълум қилган.

Шунингдек, Sof.uz сайти колумнисти Жамшид Муслимов ва Азико Мадамино тотализатор сиртмоғи ҳақида ўз фикирларини билдириб ўтишган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан