Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг энг қадимий дури БААда топилди
22.10.2019 13:30,  
181

Дунёнинг энг қадимий табиий дури Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби яқинида топилди, дея хабар бермоқда ВВС.

Марава оролидаги қазишмалар чоғида топилган ушбу дурнинг ёши 8 минг йилга тенг экани айтилмоқда. Археологлар дурни радиоуглеродли таҳлил усулида текшириб, ана шундай хулосага келишди.

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур топилма ўша пайтлардаёқ одамлар дурдан фойдаланганини кўрсатади. Қадимий дур жорий йилнинг охирида Абу-Дабидаги Лувр музейида очиладиган кўргазмада намойиш этилади.

Марава оролидаги қазишмалар чоғида неолит даврига оид иншоотларнинг ва буюмларнинг қолдиқлари ҳам топилди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан