Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғлини «Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар» унвони билан тақдирлади
23.04.2021 12:13,  
181

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғли, бош вазир ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси ва «Туркман алабайи» Халқаро ассоциацияси раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни «Туркманистонда хизмат кўрсатган итбоқар» унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда Central Asia хабар берди.

Давлат раҳбарининг тегишли фармони 21 апрель куни имзоланди, деб хабар берган Туркманистон телевидениесининг «Ватан» янгиликлар дастури.

Сердар Бердимуҳамедов ушбу фахрий унвонга «Туркманистон мустақиллиги йилларида замонавий дунё илм-фан ютуқларидан фойдаланиш, дунёда алабайлар шон-шарафини ошириш, тизимли парваришлаш ва наслчилик масалаларида эришган катта ютуқлари учун, туркман халқининг бой маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий селекцияни ривожлантиришда ва такомиллаштиришдаги кўп йиллик виждонли ва фидокорона меҳнатни ҳисобга олган ҳолда, миллий кинологик мактабнинг энг яхши анъаналарини оммалаштиришдаги катта ютуқлари учун, қолаверса, Алабай куни муносабати билан» лойиқ деб топилди, — дейилади президент фармонида.

Сердар Бердимуҳамедовга кўкрак нишони ва сертификат топширилди.

Туркманистонда Бердимуҳамедов ташаббуси билан жорий этилган алабай ити шарафига байрам куни апрель ойининг ҳар сўнгги якшанбасида нишонланади.

Аввалроқ Туркманистонда бир марталик мукофот пуллари ва ойлик пул маблағлари беришни кўзда тутувчи халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан