Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди автомобил йўлларида ўзбошимчалик билан сунъий нотекисликлар барпо этганлар жазоланади
4.02.2020 14:35,  
1845

МЖТКнинг 147-моддаси биринчи қисмига 22 январдаги қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар 24 апрелдан кучга киради.

Ҳозирги вақтда моддада йўлларга, йўл иншоотларига ва йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказганлик, уларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун санкциялар назарда тутилган.

Ўзгартиришлар кучга киргандан кейин, у бўйича қуйидагиларга ҳам жарима солиш бошланади:

  • автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиганлик учун;
  • йўлларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар барпо этганлик учун;
  • автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик учун;
  • йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун.

Шунингдек, жарималар ҳам қайта кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар фуқаролар БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахслар эса – БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади (ҳозирги кунда санкциялар унификациялашган– жарима 10 БҲМ миқдорида).

Юқорида келтирилган ҳуқуқбузарликлардан ҳеч бўлмаганда биттаси аниқланган тақдирда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари баённома тузадилар. МЖТКнинг 282-моддаси тартибида у кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилади.

Қонун 24.04.2020 йилдан кучга киради.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан