Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон инфляцияни таргетлаш режимига ўтади
20.11.2019 10:04,  
1485

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инфяцион таргетлаш режимига босқичма – бошқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказади.

Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментлари, механизмлари ва жараёнларини инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш учун қуйидагиларни жорий қилади:

  • 2020 йилнинг 1 январига қадар пул бозори фоиз ставкаларига таъсир кўрсатувчи бозор инструментлари, шу жумладан, Марказий банк облигациялари, овернайт депозитлар, доимий тусдаги депозит аукционлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит аукционлари ва овернайт кредитлари;
  • 2020 йил давомида фоиз ва валюта хатарларини бошқаришда ҳосилавий инструментлар (своп, опцион ва фьючерслар) ва тижорат банкларининг валюта курси шаклланишидаги ролининг босқичма-босқич ошириб борилиши;
  • бир ой муддатда Марказий банкнинг банклараро пул бозорига мунтазам интервенцияси орқали мослашувчан фоиз сиёсатини амалга оширишда асосий фоиз ставкасининг фоиз коридори механизми;
  • 2020 йилнинг 1 апрелига қадар халқаро молия институтларининг техник кўмаги ҳамда илғор халқаро тажриба асосида эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантиришни назарда тутувчи макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими;
  • икки ой муддатда Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги жорий ҳолат, инфляцион жараёнларнинг асосий омиллари ва пул-кредит сиёсати чораларининг ўз вақтида ёритилишини кўзда тутувчи коммуникацион сиёсатнинг замонавий тамойиллари;
  • инфляция ва инфляцион кутилмалар омилларини доимий ўрганиб бориш, халқаро молия институтлари ва бошқа давлатлар марказий банклари техник кўмагини жалб этиш орқали илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан (миллий валютада) янгидан бериладиган барча турдаги кредитлар, шу жумладан, давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган даражада белгиланади.

2021 йил 1 январдан тижорат банкларига фоиз ставкаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини берган ҳолда кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилинади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан