Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италияда 16 миллион одам карантинга олинди
10.03.2020 00:01,  
428

Италияда коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида 16 миллионга яқин одам карантинга олинди деб хабар бермоқда BBC жаҳон хизмати.

Карантин қоидаларига кўра, мамлакат шимолий ва марказий вилоятларида яшовчи ҳар қандай одам саёҳат қилиш (бир жойдан иккинчи жойга ўтиш) учун рухсат олиши керак. Милан ва Венецияда ҳам карантиндан ўтказилади.

Бош вазир Жузеппе Конте, шунингдек, мамлакат бўйлаб мактаблар, спорт заллари, музейлар, тунги клублар ва бошқа объектларнинг ёпилишини эълон қилди. Италия Хитойдан ташқарида бундай кескин чораларни кўрган ягона мамлакатдир. Ушбу тадбирлар 3 апрелга қадар давом этади.

Италия Европа коронавирус эпидемияси маркази ҳисобланади. Янги карантин чоралари Италия аҳолисининг чорак қисмига таъсир қилади ва уларнинг аксарияти мамлакатнинг шимолий қисмида истиқомат қилади.

Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони 230 кишидан ошди. Мамлакат расмийлари сўнгги 24 соат ичида 36 дан ортиқ ўлим ҳақида хабар беришди. Шанба куни тасдиқланган ҳолатлар сони 1200 дан ошиб, 5883 ҳолатга этди.

Янги чораларга кўра, одамлар фавқулодда сабабларга кўра киришдан ташқари, 10 миллион киши истиқомат қиладиган Ломбардиянинг бутун шимолий ҳудудига кириш ёки чиқиш имконига эга бўлмайди. “Модалар шаҳри” Милан минтақадаги асосий шаҳар саналади.

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан