Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Собиқ прокуратура ходимидан 19 минг доллар пулини олиб беришни сўраган аёл бўйича расмий баёнот берилди
12.11.2019 16:51,  
1037

Бош прокуратура томонидан интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро М.Акбарова томонидан эълон қилинган видео мурожаат ўрганилди, дейилади идоранинг ахборот хизмати хабарида.

Унга кўра, М.Акбарова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан прокуратура ходими Раҳматуллаев Шавкат Шерматовичдан 19 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларини қайтариб олиб беришликни сўраган.

Аниқланишича, ЖИБ Янгийўл туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан судланган Ш.Рахматуллаевдан жабрланувчи М.Акбарова фойдасига 13 минг АҚШ доллари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан 2019 йил март ойида Мажбурий ижро бюроси Янгийўл шаҳар бўлими томонидан 13,8 миллион сўм ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг аралашуви билан жорий йилнинг апрель ойида қарздордан ундирувчи М.Акбарованинг талабига асосан 13 минг АҚШ доллари ҳозирги кундаги давлат курси бўйича ҳисобланиб, илгари қопланган 13,8 миллион сўмдан қолган 96 миллион сўм пул маблағлари ундирилиб, ундирувчи М.Акбаровага тилхат асосида топширилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тўлиқ таъминланган.

Фуқаро Ш.Рахматуллаев ҳақиқатда 2000 йилга қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Бош прокурорнинг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан