Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати шаҳри номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади
16.12.2019 10:50,  
1123

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев машҳур шоир ва ёзувчи, жамоат арбоби Ўлжас Сулаймоновнинг Алмати шаҳри номини тарихий Олма-Отага қайтариш бўйича фикрини қўллаб-қувватлади.

Sputnik Қозоғистон нашри билан суҳбатда ёзувчи Алмати аҳолисининг кўп қисми шаҳар номини эскисига қайтаришни маъқул кўришини таъкидлади.

"Олма-Ота номи кенг тарқалган ва тушунарли. Унда тарихийлик акс этган. Алмати эса жуда тор доирадаги одамлар учун номланган. Агар линвистика нуқтаи назаридан таҳлил қилинса, туркий тилларда жой номлари учун "ли" қўшимчаси қўлланилган, "ти" эмас. Бу ҳолда шаҳар номи Олмали бўлади", деди "Невада-Семипалатинск" андиядровий ҳаракатининг лидери.

Сулаймонов бу ҳақдаги петицияга биринчи бўлиб имзо қўйишини таъкидлади. Шунингдек, у шаҳарлар номини ўзгартириш ҳукумат қарори билангина эмас, умумхалқ овози орқали ҳал этилиши кераклигини айтди.

2019 йилнинг март ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳри номи ҳам Нур-Султонга ўзгартирилган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан