Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди
17.03.2020 13:43,  
520

“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–611-сон, 16.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди, булар:

  • – даврийлик;
  • – умумийлик ва бир пайтдалик;
  • – рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
  • – шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
  • – аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан