Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Хитойни парчаламоқчи бўлганларнинг баданини янчиб, суякларини синдирамиз”
14.10.2019 13:47,  
4507

Хитой раҳбари Си Цзиньпин унинг мамлакатини парчалашга қаратилган ҳар қандай уринишнинг охири “баданларнинг янчилиши ва суякларнинг синиши” бўлишини таъкидлади. Шунингдек у бундай ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётган ташқи кучларни ҳам огоҳлантирди.

ВВС хабарига кўра, Си Цзиньпин ушбу баёнотни Непалга сафари чоғида берди.

У охирги 22 йилда илк бор Непалга сафар қилган Хитой раҳбари бўлди. Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги темир йўл алоқасини кучайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Маълумки, Буюк Британиядан Хитой бошқарувига ўтган Гонконгда бир неча ойдан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Пекин Шарқий Туркистон ва Тибетни катта босим остида бошқариб келмоқда, бунинг учун эса мунтазам равишда танқидларга учрамоқда.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан