Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилда Тошкент шаҳрига қанча сайёҳ ташриф буюрди? 
9.11.2019 16:12,  
250

2019 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган давр ичида Тошкентга сайёҳлар оқими 42% га ўсди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2018 йилнинг январь-октябрь ойларида Тошкентга 350 009 сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2019 йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 498 731 нафарга етди.

“Ўртача ҳисобда сайёҳлар Тошкентда 2 кунга қолишади, лекин ҳозир департамент уларнинг Тошкентда 3-4 кун қолиши учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун ҳокимлик янги туристик йўналишларни ишлаб чиқмоқда ҳамда туристик ташкилот ва операторларга Тошкентни ўз маршрутларига киритишни ҳар ой таклиф қилиб бормоқда” – деб хабар беради Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти мутасаддилари.

Тошкентга сайёҳлар оқими ошиб боришига нима сабаб бўлди?

Бу борада, Ўзбекистонда туризм соҳасини такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибини бузганлик учун жиноий жазо маъмурий жавобгарликка алмаштирилди. Пойтахт кўчаларида туристик полиция пайдо бўлди.

Шунингдек, тарихий объектлар қошида анъанавий миллий буюмлардан бошқа нарсаларни сотишга тақиқ киритилди. Шу тариқа Хитойнинг “шақилдоқлари” тарихий иншоотларнинг анъанавий руҳини бузмайди.

Бундан ташқари, сайёҳлар учун меҳмонхоналарда ўринлар етишмовчилиги муаммоси ҳам тезкорлик билан бартараф этилмоқда.

Энг муҳим ислоҳотлардан бири, фуқаролар Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган давлатларнинг рўйхати кенгайди. 2020 йилдан бундай давлатларнинг умумий сони 86 тани ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан