Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорий йилда неча кишига Тошкент пропискаси берилгани маълум бўлди
7.11.2019 17:08,  
584

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар ҳамда келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир қатор масъул ходимлар иштирок этди.

Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий йилда 32380 фуқаро Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйилган. Тошкент вилоятига 7462 фуқаро пропискага олинган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобда турганлар сони ҳозирда 173140 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан