Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ҳарбий отлиқларнинг марш ўтказиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади​
15.11.2019 10:48,  
191

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Шаҳар хокимлигининг маълум қилишича, ушбу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

17 ноябр куни Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00 дан соат 12:00 гача

-А.Темур хиёбони айланма йўли;

-Амир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;

Ҳаваскор велоспортчилар уюшмаси ва кўнгиллилар иштирокида Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача бўлган масофада велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00 дан 12:00 гача:

- Махтумқули ва Янги бозор кўчалари кесишмасидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Моварауннаҳр кўчасигача бўлган қисми;

- Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасигача бўлган қисми;

- Абай кўчасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;

“Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” шиори остида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан “Хумо арена” муз саройигача бўлган оралиқда оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 15:00 дан 17:00 гача

- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ва Афросиёб кўчалари бўйлаб Бешёғоч кўчасига бўлган қисми;

- Бешёғоч кўчасидан “Humo arena” муз саройигача бўлган қисми.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан