Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маданият вазирлиги журналистларни «ухлатиб» кетди...ми?
30.11.2019 10:35,  
889

«Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири Исроил Шомиров Фейсбук саҳифасида шу йилнинг 5-10 апрель кунлари Сурхондарёда бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик фестивали доирасида Термиз шаҳрида «Матбуот маркази» ташкил этилиб, унда иш олиб борган журналистлар ўртасида медиатанлов эълон қилингани, бунга пул ажратилгани, лекин ҳалигача бу маблағ журналистлар қўлига тегмаганини ёзди.

Журналистнинг таъкидлашича, медиатанлов бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус ҳужжатида алоҳида қайд этилиб, фестивал ҳамда у билан боғлиқ мавзуларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритган фаол журналистлар учун 50 миллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган эди. Фестивал ОАВда тўлақонли ёритилди.

Маҳаллий журналистлар ва республика ОАВлари вакилларининг фаолияти юқори идоралар томонидан бир неча бор эътироф ҳам этилди. Аммо, белгиланган Низомга кўра маблағни Республика туризм қўмитаси Маданият вазирлиги махсус ҳисоб рақамига ўтказиши, вазирлик эса пулни «Матбуот маркази» томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича энг фаол журналистларга бериши керак эди.

"Орадан ойлар ўтди. Вазирликдан хабар бўлавермагач, медиатанловда ғолиб деб топилган ҳамкасбларимизнинг сўрови билан Маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаевага бир неча бор телефон қилдик, ижтимоий тармоқ орқали билдирги юбордик. Асқархўжаевадан эса белгиланган маблағни Туризм қўмитаси ўтказмаяпти, деган жавоб олавергач қўмита билан бир неча бор боғландик.

Охири вазирлик ҳам, қўмита ҳам телефонларимизга жўяли жавоб бермай қўйишди. Тўғри тушунгалар учун айтмоқчимиз, биз зинҳор пулнинг изини қувганимиздан уларни безовта қилмаётган эдик. Ўтган йили Шаҳрисабзда бўлган мақом фестивалида ҳам ана шу мақсад учун ажратилган мукофот пулининг «туя» қилинганлигини эшитган жойимиз бор эди. Хуллас, орадан қарийб саккиз ой ўтди. Маданият вазирлиги шундан буён жим.

Яқинда эса қўлимизга Туризм қўмитаси томонидан Вазирлик ҳисоб рақамига ушбу мақсад учун июл ойида ўтказилган 50 миллион сўм пулнинг тўлов қайдномаси тушиб қолди. Шу ўринда бизни бир нарса қизиқтиради: Вазирликдаги мутасаддилар энди нима деб баҳона қилишар экан?" дейди Исроил Шомиров.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан