Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда кучли зилзила оқибатида 18 киши ҳалок бўлди (видео+фото)
25.01.2020 10:44,  
942

Туркиянинг шарқида кучли зилзила юз бериши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Таъкидланишича, 13 киши Элязиғ, 4 киши Малатя ва бир киши Диёрбакир вилоятларида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 651 киши жароҳатланган.

Фото: Anadolu Agency

AFAD маълумотларига таяниб Kun.uzʼнинг ёзишича, зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган. Зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида 24 январь соат 20:55 да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 10 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.

Ушбу зилзила Туркияда 500 мингга яқин одамга таъсир қилган.

Маълум қилинишича, зилзила оқибатида биноларга шикаст етган. Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматларининг мингга яқин ходими жўнатилган.

Ер ости силкинишлари Сурия, Ливан, Ироқ ва Эрон ҳудудида ҳам сезилган.

Фото: Anadolu Agency
Фото: Anadolu Agency

Туркияда кучли зилзилалар бўлиб туради. 1999 йилда Измит шаҳрида рўй берган 7,6 балли ер ости силкиниши оқибатида 17 минг киши ҳалок бўлганди.

Бугунги зилзиладан жабрланган ҳудуд пойтахт Анқарадан 550 километр шарқда жойлашган. Бу ҳудудда аҳоли сийрак яшайди ва шу туфайли талофатлар ҳақидаги маълумотлар узилишлар билан келмоқда.

Фото: Anadolu Agency
Фото: Anadolu Agency
Фото: Anadolu Agency

Сивриж шаҳрида 4 мингга яқин киши яшайди, Тигр дарёси манбаси бўлган Ҳазар кўли ёқасида жойлашган бу шаҳар туристлар орасида машҳур ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлган эди. Зилзила магнитудаси 5,5 га тенг бўлиб, 10 км. чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 317 км. узоқликда жойлашган бўлса-да, ер силкинишлари Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилган. 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан