Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чироқчида Соҳибқироннинг қаровсиз ҳайкали бор
28.02.2021 16:32,  
321

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Тарағай қишлоғида буюк бобокaлонимиз Амир Темурнинг қаровсиз ҳайкали бор. Бу ҳақида "Nasafnews"га таяниб "darakchi.uz" ёзмоқда.

Маълум бўлишича, йиллар давомида эътиборсиз қолдирилган бу ҳайкаллар маҳаллий аҳоли томонидан қисман таъмирланган. Таъмирлаш ўз ишининг усталари томонидан олиб борилмагани туфайли ҳайкаллар "қўрқинчли" ҳолга келтирилган.

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мазкур ҳудудда бўлди. Ҳоким ва масъулларни ҳайкаллар ва қадимий ёдгорликнинг бугунги ҳолати ҳайратлантирди.

"Биз Маданият вазирлигига хат билан чиқамиз. Бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмайди. Бу баланд тоғларга мос ҳайкал керак", - деди Зойир Мирзаев.

 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан