Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олтин нархи троя унцияси учун $1935 гача кўтарилди
27.07.2020 13:00,  
277

Олтиннинг нархи 1,9% га кўтарилиб, 1 троя унцияси 1935 доллардан таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Comex биржасининг савдо маълумотлари асосида "Коммерсантъ" нашри хабар бермоқда. Бу бутун савдо тарихида ушбу металл учун энг юқори нарх саналади. Бу борадаги аввалги рекорд 2011 йил 6 сентябрда ўрнатилиб, бир унция олтин нархи 1920 долларга таклиф қилинган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, COVID-19 коронавирус пандемияси шароитида, қимматбаҳо металларга бўлган талаб Марказий банклар томонидан иқтисодиёт учун кенг кўламли пул стимуляцияси дастурлари, АҚШнинг қарз мажбуриятлари бўйича салбий реал ставкалар, шунингдек кумуш ишлаб чиқаришнинг кутилаётган пасайиши туфайли юзага келмоқда.

Ўзбекистоннинг расмий захиралари ҳажми 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра 32,3 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу захиранинг 19,4 миллиард долларлик қисми монетар олтиндан ташкил топган. Олтин нархи ўсиши билан ушбу захира ҳажми ҳам ортган. Ҳозирча аниқ қанчага ошгани ҳақида маълумот берилмаган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан