Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шоир «Ravon мингим келяпти, Пахта тергим келяпти» шеъри учун машинали бўлди. «Хўп йиғлагим келяпти, Секин сургим келяпти» пародияси учун нима бериларкин?
13.11.2019 09:50,  
2134

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шоир Шарофиддин Болтабоевга Chevrolet Nexia совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

«Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими томонидан теримчиларга бўлаётган рағбатни кўриб юрагим тошиб кетди. Ўзимиз ҳам пахтанинг ичида ўсганмиз, болаликни қўмсаб, ҳам дам олишни режа қилдим. Шу боис пахта териб, пахтакорларга ҳорманг дейиш мақсадида ва, ўзимча, ҳокимдан машина олишни яхши ният қилиб, Андижон томон йўлга чиқдим. Фарзандларим «Шанба ва якшанба кунлари биз ҳам сизга пахта теришда ёрдам берамиз», деб мени руҳлантиришди. Уч кун туманларда бўлиб, пахта тердим. Шеърлар ўқиб, пахтакорлар билан суҳбатлар қурдим.

Машина берилишидан уч кун аввал вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мени қабулига чақириб, ўтган етти йил ичида Андижонда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида зўр қўшиқ учун яхши шеър ёзиб беришимни сўради. Шуҳратбек Қўшоқбоевич суҳбат давомида анча йиллардан буён байрамларни кўнгилдагидек ўтказишга қўшиб келаётган ҳиссам учун у мени Тошкентга мошина миндириб жўнатиш нияти борлигини айтди», деди шоир Шарофиддин Болтабоев.

Шарофиддин Болтабоев Андижон вилояти ҳокими томонидан илғор теримчиларга машина совға қилинаётгани ҳақида «Пахта тергим келяпти» номли шеър ёзган:

Зўр ташвиқот, даъват бу.
Андижонча ибрат бу.
Теримчига машина,
Тантиларча рағбат бу.

Бунақаси бўлмаган,
Яқин тарих кўрмаган,
Оддий халқни ҳеч давлат,
Бундай рози қилмаган.

Бу ҳаёт тўлқинидан,
Қолмай шаҳд оқимидан,
Худо ол қулим деса,
Вилоят ҳокимидан,
Ravon мингим келяпти,
Пахта тергим келяпти.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, шоир Шарофиддин Болтабоевга совға сифатида тошпирилган автомобиль андижонлик ҳомийлар ҳисобидан, у Андижонни мадҳ этгани учун тақдим этилган.

Тармоқда бу шеър ва унинг ортидан келган совға шов-шувларга сабаб бўлди. Troll.uz "Пахта тергим келяпти" шеърига пародия ёзди:

Бир кулгули ҳолат бу,
Иқтисодга иллат бу,
Ночорлар, четда туринг!
Маддоҳларга рағбат бу.

Бунақаси бўлмаган,
Яқин тарих кўрмаган,
Ўз халқини ҳеч давлат,
Бундай ерга урмаган.

Бу янгиликларни ўқиб,
Хўп йиғлагим келяпти,
Маддоҳлар йўқ юртларга,
Секин сургим келяпти.

Телеграмдаги Жаноб Сатирик ҳам "Биринчи шеъримни ёздим. Ахир, на қилай менинг ҳам автомобил мингим келадур" деб пародияни тақдим этди:

Ҳоким бува ҳормангиз,
Парод қилиб толмангиз,
Бунчалик "итармангиз",
"Равон мингим келяпти,
Пахта қўйгим келяпти."

3 та туғса Коболтдир,
Шеър ўқиса Равондир,
Футболчига Малибу,
Монополиячи омондир.

Нархнинг ўсиш тезлиги,
Радарга ҳам тушмайди.
Бу тезликни кўрган ҳар
Одам бошин қашлайди.

Контракт, бензин, доллар,
Ҳамма шунга ёпишди,
Чалғитмоқчи тоғалар,
Буханкани топишди.

Коинотга кетаман,
Жуман ака спонсор,
Виза ҳам керак эмас,
Дейди 100 ўғил тайёр.

#суриш_керак - не керак,
Қиляпман кайф-у, сафо,
Ахир тинч ватанимнинг,
Кенг осмони мусаффо.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан