Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турмуш ўртоғининг контракт тўлови тўлаганда даромад солиғи тўланмайди
20.11.2022 18:53,  
87

Давлат тест марказининг маълум қилишича, Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра солиқ тўловчининг профессионал таълим ташкилотларида ва  олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўловга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

Бу имтиёз солиқ тўловчи:

  •  ўзи учун;  
  •  26 ёшга тўлмаган фарзандлари учун;
  •  26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи (эри ёки хотини) учун контракт тўловларини амалга оширган суммасига қўлланилади.  

Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари ажратган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Бу имтиёз солиқ тўловчининг ака-укаси, опа-синглиси, келини ёки куёви учун қўлланилмайди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан