Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​«Қуддус сотилмайди»: Доналд Трампнинг «аср келишуви» рад этилди
29.01.2020 11:44,  
1892

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ томонидан Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича “аср келишуви” деб аталаётган режага изоҳ бериб, Қуддус сотилмаслигини айтди.

“Аср келишуви” тўғри келмайди ва халқимиз уни тарихнинг чиқинди саватчасига жўнатади”, деб айтган Аббос.

“Биз қуллуқ қилмаймиз ва таслим бўлмаймиз... Биз йўқ қилиш бўйича барча режалар олдида бирдаммиз. Биз “аср келишувига” “йўқ, йўқ, йўқ” деб айтамиз”, деб қўшимча қилган Аббос.

У АҚШ билан эмас, балки Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ иштирокидаги музокараларга тайёрлигини таъкидлаб ўтган.

Аббос, шунингдек, Фаластин ўз давлатининг 1967 йилги чегаралар билан тан олинишини талаб қилган.

Аввалроқ Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан биргаликда берган матбуот анжуманида Вашингтон томонидан таклиф қилинаётган “аср келишуви” шартларини эълон қилганди.

Дастлаб келишувга кўра, пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашадиган Фаластин давлати ташкил этилиши маълум қилинган. Бироқ кейинроқ Нетаньяху Фаластин пойтахти Қуддус ортида, Абу-Дис шаҳрида жойлашишини айтган.

Шунингдек, режага кўра, фаластинликлар ўз ҳудудини 2 баробарга оширишлари мумкин бўлади, Аббос музокараларга рози бўлса, АҚШ унга Фаластин давлатини ташкил этишда ёрдам беради.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ режасини “Яқин Шарқ ва бутун дунё учун даҳшат” ҳамда “касодга учраган қурувчи учун орзудаги лойиҳа” эканини айтган.

Режа бўйича Қатар ҳам танқидий фикр билдирган ва тинчликка эришиш учун “фаластинликларнинг 1967 йилдаги чегаралар ҳисобга олинган мустақил давлат ташкил этиш ҳуқуқларига амал қилиниши лозимлиги”ни таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга Дохада АҚШнинг араб-исроил можароси ечимини топишдаги саъй-ҳаракатлари қадрланиши айтилган.

Саудия Арабистони ҳам АҚШнинг “аср келишувини” юқори баҳолаб, томонларни Вашингтон воситачилигидаги тўғридан-тўғри музокараларга чақирган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан