Пентагон Бағдодий операциясининг видеотасвирларини эълон қилди (видео)

Пентагон Бағдодий операциясининг видеотасвирларини эълон қилди (видео)

Пентагон ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими билан тугаган ҳарбий операциянинг видеотасвирларини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Евроньюс».

АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM)нинг маълум қилишича, Идлибдаги операцияда яна беш жангари ўлдирилган, улардан тўрт нафари аёллар бўлган. Аёллар қуролни ташлаш ҳақидаги буйруққа бўйсунмаган.

CENTCOM раҳбари Кеннет Маккензи Бағдодийнинг охирги лаҳзалари ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, ИШИД етакчиси тоннелга кириб ўзини портлатиб юборган. Бу пайтда унинг ёнида аввал айтилганидек уч бола эмас, икки нафар бола бўлган.

АҚШ ҳарбийлари операция жойида катта ҳажмдаги ҳужжатлар ва электрон қурилмаларни қўлга киритган. Икки киши қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлганини 27 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилди.