Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбул аэропортига қўниш пайтида учга бўлиниб кетган самолёт бортида Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган
6.02.2020 11:22,  
886

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхона берган маълумотга кўра, 2020 йил 5 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 18.00 да (Тошкент вақти билан 20.00) Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди. У “Медикана” клиникаси жойлаштирилган.

ОАВ хабарларига кўра, самолёт Измир шаҳридан Истанбул шаҳрига ички рейсни амалга оширган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизга ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Истамбул аэропортига қаттиқ қўниш оқибатида Boeing 737-800 самолёти учга бўлиниб кетди. Уч киши вафот этди ва 179 киши касалхонага ётқизилди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан