Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон: Сўнгги дақиқалар. Нималар бўляпти?
6.10.2020 11:47,  
836

Бугун кечаси Бишкек кўчаларида мухолифат томонидан ўтказилган норозилик намойишларидан сўнг Қирғизистон Республикаси Президенти офиси жойлашган парламент биноси намойишчилар томонидан қўлга олинди.

Намойишчилар Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни, собиқ депутат Садир Жапаровни, собиқ Бош вазир Сапар Исаковни, мухлифатчи сиёсатчи Равшан Жээнбековни қамоқдан озод қилишди.

6 октябрь 09:00 гача Тез ёрдам линиясига 590 жавбрланувчи мурожаат қилган, улардан 13 нафари реанимация бўлимида, 1 нафари вафот этган.

Ҳозир Қирғизистонда нималар бўляпти?

11:20. Ўш шаҳрида президент Сооронбай Жээнбековни қўллаб-қувватлаб намойиш бўлиб ўтмоқда. "Биз президент сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз ва охиригача туриб берамиз. Керак бўлса Бишкекка ҳам борамиз", - "Биримдик" партиясидан номзод Бекмирза Эргашев.  

11:18. Қирғизистоннинг Ўш вилояти ҳокими Байиш Юсупов ҳам истеъфо берди. Ўш шаҳар кенгаши депутатлари шаҳар ҳокими Талайбек Сарибашевга ишончисизлик билдиришди.

11:16. Қирғизистоннинг Талас вилояти ҳокимлиги биноси олдида ҳам 200 кишилик намойиш бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокими Мурат Мураталиев истеъфо берди.

11:09. Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти ҳокими Балбек Тулобаев истеъфо берди.

11:03. Қирғизистоннинг Норин вилояти ҳокими Эмилбек Алимбеков истеъфо берди.

11:01. Атамбаев тарафдорлари Бишкек қамоқхонасидан Қўй-Тошдаги воқеалар ортидан ҳибсга олинган собиқ президентнинг аппарати раҳбари Фарид Ниязов ва ГКНБ собиқ хизматчиси Канат Сагимбаевни озод қилишди.  

10:54. Ўш шаҳар кенгаши шаҳар мэрини ишдан четлатиш ҳақида махфий овоз бериш ўтказмоқда.

10:50. Kaktus.media нашрининг хабар беришича, Бишкекда намойишчилар Қирғизистон Бош прокуратураси биносини эгаллашга киришдилар. Намойишчилар дастлаб Бош Прокурор халқ олдига чиқишини талаб қилдилар. Кейин "Биз ўзимиз Бош Прокурорни қўямиз" деб талаб қилишмоқда.

10:40. Бишкекда 100 дан ортиқ намойишчилар пойтахт мериясини эгаллаб олишди. Ўзини янги ҳоким деб эълон қилган Жоошбек Коеналиев биринчи мажлисни ўтказган. Коеналиев "Республика" партиясидан сайловга қатнашган эди.

10:35. Вайрон этилган Ҳукумат уйи манзаралари.

10:24. Қирғизистон Миллий банки тижорий банклар ва молия-кредит ташкилотларига 6 октябрдан фаолият юритмасликни ва хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия этди.

10:00. Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков халққа видеомурожаат билан чиқди. Президень сиёсий партиялар раҳбарларини ўз тарафдорларини тинчлантиришга, фуқароларни эса провокацион кучларнинг чақириқларига берилмасликка чақирди. Шунингдек, Қирғизистон раҳбари барча кучларни мамлакат тақдирини сиёсий амбициялардан устун қўйишга ва ҳуқуқий майдонга қайтишга чақирди.

09:50. Жалолободда ҳам намойишлар бўлмоқда. Жалолобод вилояти раҳбари Нурболот Мирзахмедов ўз ўрнида қолди. Аввалроқ у ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганди. "Ҳокимият биноси олдида намойишлар бўлмоқда. Мен намойишчилар олдига чиқдим. Улар мени қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирда асосий вазифамиз - тинчликни сақлашдир", деб ёзди у.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан