Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзМУда йўқолган миллиардлик нодир қўлёзмалар иши бўйича қўшимча маълумот эълон қилинди
6.12.2022 18:54,  
156

ЎзМУ ахборот ресурслар маркази раҳбари ушбу университетда йўқолган 2,6 миллиард сўмлик нодир қўлёзмалар иши бўйича ҳукм қилиниб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Тошкент шаҳар судлари ушбу жиноят иши бўйича қўшимча маълумот эълон қилди.

10 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот ресурс маркази "Шарқий" фондининг умумий баҳоси 2 656 600 000 сўм қийматга эга ноёб — 57 та тарихий қўлёзма асарлари, XIII-ХИХ асрларга оид 12 та тошбосма ва 9 та тарихий ҳужжатларини талон-торож қилиниб, жуда кўп миқдорда давлат манфаатларига зарар етказиш ҳамда ўта муҳим аҳамиятга эга, тарихий-маданий қимматликлар ҳақида маълумот берадиган 341 та инвентар китобларини тақдим қилинмаслиги оқибатида 45 та ноёб қўлёзмалар, 104 та ноёб тошбосмаларни, яъни давлат ва жамоат тарихий-маданий бойликларининг йўқолиб кетишига сабаб бўлгани юзасидан Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот ресурслар маркази раҳбари I. К. (1962 йилда туғилган) га оид жиноят иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилган эди.

Суд ҳукми билан Ахборот ресурслар маркази раҳбари I. К. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Судланувчининг қизи ва адвокати ҳам суд ҳукмидан норози бўлиб, аппеляция шикояти ёзишини айтганди.

Тошкент шаҳар судларининг хабар қилишича, 6 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Ахборот ресурслар маркази раҳбари I. К. га оид иш юзасидан чиқарилган суд ҳукмига судланувчи ва унинг адвокати томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, судланувчининг айбловидаги китобларни ўзлаштиргани тасдиқланмагани, балки у ўз мансаб вазифаларини лозим даражада бажармагани ўз тасдиғини топганлиги сабабли, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 10 октябрдаги Ахборот ресурслар маркази раҳбари I. К. га оид ҳукми ўзгартирилиб, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" бандидан 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисмига қайта квалификация қилинди.

Судланувчига Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми "а,б' бандлари билан, 45-моддага асосан тайинланган жазолар аслича қолдирилди.

Жиноят кодексининг 59, 61, 62-моддалари тартибида Ахборот ресурслар маркази раҳбари I. К. га ўташ учун узил-кесил 6 ой 23 кун озодликни чеклаш ва 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд ҳукмининг судланувчидан Ўзбекистон Миллий университети фойдасига 2 642 600 000 сўм миқдоридаги моддий зарарни ундириш белгиланган қисми чиқарилди.

Ахборот ресурслар маркази раҳбари I. К. га тайинланган қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан