Жаҳон

Гаагада Нидерландиядаги ўзбек жангчилари тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи роман тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбек жангчиларидан 24 нафари очлик, касаллик ва калтаклардан ҳалок бўлган, қолган 77 нафари эса 1942 йил 9 апрел тонгида концлагердан унчалик узоқ бўлмаган ўрмонда отиб ташланган. Уларнинг барчаси Амерсфорт яқинидаги “Совет шон-шуҳрати майдони” хотира мажмуида дафн этилган, аммо жангчиларнинг шахсини аниқлаш имкон бўлмаган.