Беларусларнинг ирония билан эътироф этишича, ушбу мамлакатнинг барча таълим муассасаларида Беларусь Европанинг қоқ марказида жойлашгани ҳақидаги таълимот ўқитилади, бунда географик жойлашувга урғу қаратилади.
Бундан ташқари хакерлик гуруҳининг раҳбари Максим Якубсга Россия ҳукумати ва Федерал хавфсизлик хизмати билан алоқадорлар рўйхатида ҳам санкция киритилган.
Аслида, бу каби босимлар ёки моддий рағбатлантиришлар аллақачон аъзо бўлган давлатларни ҳам четлаб ўтмаган кўринади. “Аъзо давлатларнинг ЕОИИга аъзо бўлиш тўғрисидаги қарорларига Москвадан мажбурлаш ва пора аралашуви сабаб бўлган бўлиши мумкин” – дейилади “Европа Парламентининг Тадқиқот Хизмати” ҳисоботида (2017).
“Нақд пул олиш, ҳисобдаги пул-маблағларни текшириш ҳамда мобил алоқа воситаларига тўловлар каби хизматлар бу тилларда ҳам таклиф этилмоқда”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини олқишлади.
Google қидирув сайти асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин компаниянинг бош холдинги Alphabet бошқарувини тарк этишди. Дунё оммавий ахборот воситалари Goole даврининг тугаши ҳақида ёзмоқдалар, бироқ Alphabet акциялари қайтанга ўсмоқда.
Даниянинг “Saxo bank group” инвестиция банки 2020 йил учун “шок қилувчи прогнозлари”ни эълон қилди. Банк ўз прогнозларини “эҳтимоли кам бўлган, бироқ юз берса дахшатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган” воқеалар деб атади.
Мағрибдаги араб давлатлари(Ливия, Марокаш, Тунис, Жазоир ва Мавритания)да кўпхотинлилик тобора урфдан қолмоқда, деди Муҳаммад VI номли Марокашдаги социология университети профессори Мухтор ал-Харрас араб дунёсида оила ҳолати мавзусига бағишланган форумда.
Ўтган ҳафтада Албанияда кучли зилзила юз берди, Сантягода аксилҳукумат намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар давом этди, Ироқ бош вазири норозиликлар манзарасида истеъфо беришини маълум қилди, Foresta Foundation Монтанан Негрода ўрмонни қайта тиклаш учун ҳаракат бошлади. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.