Жамият

Тошкентда Lexus ҳайдовчиси тезликни оширгани учун 29 маротаба камерага тушган

ИИВ бу тоифадаги ҳайдовчилар билан профилактик чоралар кўрилиши натижасида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 2020 йилда ҳали бундай қоидабузарликка йўл қўймаслиги тарафдори эканлигини билдирди. 

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали тарқалган хабарлар асосида ҳимоя ордери бериладими?

Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Дунёнинг энг бой одами иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 10 миллиард доллар ажратишга ваъда берди

"Иқлим ўзгариши сайёрамиз учун энг катта таҳдиддир. Мен бошқалар билан ишлашда мавжуд бўлган усулларни такомиллаштиришни ва сайёрамиздаги иқлим ўзгаришининг ҳалокатли таъсирига қарши курашиш учун янги усулларни ўрганишни истайман”

Блогер Отабек Нуритдинов ароқ дўкони эгалари томонидан калтакланди (видео)

Асакалик блогер Отабек Нуритдинов Холид ибн Валид жомеъ масжиди яқинида ароқ дўкони очилгани ҳақида фотопост жойлаганидан сўнг дўкон эгалари томонидан калтакланган. Бу ҳақда блогернинг ўзи Фейсбукда маълум қилди.

«Фақат ИИБнинг ўзи келганда бу даражада тўполон бўлмасди, уларнинг орасидаги фуқаро кийимидаги шахслар тўполонни бу даражада кучайиб кетишига сабабчи бўлди» – Олтинсой воқеалари​

15 февраль, шанба куни, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.

Бу масалага масъул бўлган ҳаммага чора кўрилади. Керак бўлса, тергов олиб борганга ҳам, ҳукм чиқарганга ҳам – Абдулла Арипов

Аввал хабар қилганимиздек, кеча куннинг биринчи ярмида “Human” хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр чеккан 50 дан ортиқ киши Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ёнида тўпланиб, пулларини қайтаришни талаб қилишганди.

Президент саломатлик ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турларини лицензиялашдан чиқариш кераклигини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Сирдарё ҳокими ёнғинда қурбон бўлганларнинг оиласига таъзия изҳор қилди

Бугун Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси “Кўркам диёр” маҳалласи “Робот” кўчасида жойлашган уйда ёнғин содир бўлиб, бир оиланинг олти нафар аъзоси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган эди.

«Эрим ва қайнонамни судрашгач, уларни қутқаргани бордим. Ҳомиладорлигимни айтсам ҳам, судрашди ва кўтариб автобусга тиқишди» – Олтинсой воқеалари

Маълум қилинишича, туман раҳбарлари 2020 йил 8 февраль куни ноқонуний уй-жой қуриб олган хонадон вакиллари ёнига келиб, уйни бир кунда бўшатишлари лозимлигини таъкидлаган. Ва 9 февраль куни уй-жойлари бузилишини маълум қилган. Аммо уйни бузиш ҳаракатлари 14 февраль куни бошланган.

Олтинсойликлар Президент фармони бўлишига қарамай кадастр ҳужжати берилмаганини айтмоқда

Аниқланишича, “Халқобод” маҳалла ҳудудидаги суғориладиган экин майдонларидан ноқонуний уй-жой қуриб олган аҳолининг маълумот беришича, уй-жой қуриб олган ерлари ҳақиқатан ҳам фермер хўжалиги ери бўлган.

Ҳар «свет» ўчганда бизни қандай эслашларини жуда яхши биламан – ​«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси​

2019 йилда истеъмолчиларга 52 095,9 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилган. Ўртача бир кунлик эҳтиёж куз-қиш мавсумида 149,4 млн кВт соатни ташкил қилган (шундан, 47,9 млн кВт с аҳоли учун), ёз кунлари кунлик истеъмол 162,7 млн кВт соатга тенг бўлган (аҳоли учун 29,2 кВт с).

«Телефонингизни қолдириб киринг» талаби қонунийми? Адлия вазирлиги изоҳ берди

Айрим фуқаролар маълум корхона ва ташкилотларга мобил телефонларини олиб киришга тақиқ қўйилганига эътироз билдиришганини учратиб турамиз. Мазкур масала юзасидан Адлия вазирлиги қуйидаги ҳуқуқий тушунтириш эълон қилди.

«Одамлар спорт билан шуғулланиши учун эшигига қулф осилган хиёбонларни ҳам очмоқчимиз» — Нодир Муродов​

13 феврал куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

2020 йилда фермерлар ихтиёрида қанча ғалла қолиши маълум қилинди

Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан қадамма-қадам воз кечиш масалалари ҳам йиғилишда батафсил муҳокама қилинди.

​Рекламачилар Тошкентда «Ўзавтойўл»га қарши «Тадбиркорларга халақит қилманг!» деб ёзилган баннерлар илиб чиқди​ (фото)

Бутун Тошкент бўйлаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги сўзлари ва тадбиркорлар фаолиятига аралашмаслик ҳақида “Ўзавтойўл” давлат қўмитасига қаратилган чорлов акс этган реклама баннерлари пайдо бўлди.

«Камолон»​ маҳалласида эрини ўлдирган келин ва унинг шеригига суд ҳукми ўқилди (видео)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлисда ўтган йилнинг октябрь ойида “Камолон” маҳалласида содир этилган қасддан одам ўлдириш жинояти юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Ўзбекистонда 3 йилгача ҳайвонларни ов қилиш учун тақиқланиши мумкин

Аввал хабар қилганимиздек, “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Саксон минг қурбон: Тожикистондаги фуқаролар уруши қандай бошланган эди?

Бундан роппа-роса 30 йил олдин – 1990 йил 12 февралда ўша пайтда СССР таркибидаги иттифоқдош республика бўлган Тожикистон пойтахти Душанбеда оммавий намойишлар юз берганди. Расмий ҳисоботларга кўра, бу норозиликларнинг сабаби Душанбега 2,5 минг нафар арман миллатига мансуб аҳолини кўчириб келтириб, уларни имтиёзли равишда уй-жой билан таъминлаш ҳақидаги миш-мишлар тарқалиши бўлган. Чунки бу вақтга келиб шаҳарда шундайига ҳам уй-жой инқирози чўққисига чиққан эди.