Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Киберспортга дахлдор 15 нафар энг нуфузли инсонлар рейтинги: унда ҳамюртимиз ҳам бор
22.10.2019 16:45,  
432

Forbes 15 нафар энг нуфузли киберспортга дахлдор инсонлар рейтингини тузди. Ушбу рўйхатга спортчилар, сармоядорлар, шунингдек, киберспорт клублари эгалари ва бошқарувчилари киритилган.

Биринчи ўринга 20 ёшли Dota 2 "мутахассиси" Ramzes - Роман Кушнарев лойиқ кўрилди. У сентябрь ойида Россиянинг Virtus.pro жамоасидан АҚШнинг мултигеймингга ихтисослашган Evil Genisues ташкилотига таҳминан 250.000 - 300.000 $ га трансфер бўлган. Бу Dota 2 тарихидаги энг қиммат трансферлардан биридир.

Биринчи учликка, шунингдек, Counter Strike: Global Offensive (CS: GO) ўйинчиси S1mle - Александр Костылев ҳамда таниқли киберспорт шарҳловчиси, украиналик Maincast студияси асосчиси V1lat - Виталий Волочай киритилган.

Рейтингда бешинчи ўринни 2015 йилдан бери э-спортга сармоя киритиб келаётган миллиардер Алишер Усмонов эгаллади. 100 миллион доллар ҳажмли биринчи инвеститсия Virtus.proга киритилган. 2018 йилда Mail.ru Group худди шундай миқдордаги пул билан Россияда йирик спорт спорт мусобақалари ташкилотчиси бўлган ESforceнинг 100% улушини сотиб олди.

Рўйхатга киритилган ўйинчиларнинг нуфузи мусобақалардаги ғалабалари ҳамда ОАВда ёритилиш кўлами билан аниқланса, сармоядорлар ва бошқарувчилар нуфузи уларнинг бизнеслари ривожига қараб аниқланган.

Россияда таниқли брендлар Мегафон, МТC, Теле2, Toyota, Тинькофф Банк киберспорт мусобақаларига ҳомийлик қилади. Киберспорт бўйича Россия бозори 2023 йилга келиб, йилига 20 %дан ўсади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан