Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бирлашган Араб Амирликлари президентининг оиласи 300 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бадавлатлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади
8.12.2022 13:12,  
77

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва унинг оиласи дунёнинг энг бойлари деб тан олинди, деб ёзади The Times.

Bloomberg индексига кўра, бу оиланинг бойлиги қарийб 300 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бойликнинг асосини энергия савдосидан олинган даромад, шунингдек, малакали инвестиция сиёсати, жумладан, турли компаниялар ва кўчмас мулк бозорларига пул инвестиция қилиш ташкил этади.

Ал Наҳаян Royal Group компаниясига, шунингдек, Англиянинг "Манчестер Сити" футбол клубига, Илон Маскнинг SpaceX компаниясига ва Риҳаннанинг Savage x Fent модалар уйига эгалик қилади.

Уолтонлар оиласи рейтингнинг иккинчи энг бадавлат оиласига айланди. Гап дунёдаги энг йирик улгуржи ва чакана савдо тармоғи Walmart эгалари ҳақида бормоқда. Уларнинг бойлиги 224,5 миллиард долларга баҳоланган.Топ-5 рўйхатда шу номдаги қандолатчилик компаниясини асос солган Марс оиласи (160 миллиард доллар), Koch Industries саноат конгломератини бошқарувчи Коч оиласи (128,8 миллиард доллар) ҳам бор ва Саудия Арабистони қироллик оиласи (105 миллиард доллар) банд этмоқда.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан