Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура журналистга таҳдид қилган Олмазор туман ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатишни рад этди
25.09.2019 19:04,  
284

Шу йилнинг 14 август куни Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов «Kun.uz» ходимларига таҳдид қилган эди.

Орадан бир кун ўтиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурган.

Кейинроқ, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани, ушбу текшириш жараёнлари эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назоратга олингани маълум қилинди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни мазкур терговга қадар текшириш ҳаракатлари ниҳоясига етказилган ва А.Ваҳобовнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси иккинчи бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, Олмазор туман ҳокимлиги томонидан ҳоким ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, у касб этикаси ва хизмат лавозими мажбуриятларига тўлиқ риоя қилган.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг бу қарори журналистлар ва жамоат арбобларининг норозилигига сабаб бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ўз Телеграм каналида шундай ёзди:

"Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг ҳаракатлари бўйича прокуратуранинг жавобини ўқиб қонунларнинг фуқаролар манфаатлари йўлида сўзсиз хизмат қилаётганлигига ишончим ошганидан йиғлаб юборай дедим. Жамиятни оқил, доно, хушмуомила ва камёб ҳоким ўринбосаридан айрилиб қолишдек катта йўқотишдан сақлаб қолибди. Бу фожеамиз бўларди.

Гапни дангали асли фожеамиз ҳам шу ўзи: биз ноқобилларни йўқотишдан кўрқамиз, қобиллардан кечамиз. Қонунлар эса...ҳалиги катталарни кичиклардан ҳимоя қилишга."

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан