Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия пайтида қанча хорижлик Ўзбекистонга ташриф буюргани маълум қилинди
24.07.2020 11:49,  
408

Март ойидан Ўзбекистонда карантин чекловлари туфайли халқаро авиа алоқа ва темир йўл транспорти ҳаракати тўхтатилганига қарамай мамлакатимизга чет элдан сайёҳлар келишда давом этган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Апрель - июнь ойлари оралиғида Ўзбекистонга 2100 нафар хорижлик ташриф буюрди. Туризм секторидаги пасайиш карантин олдин - январ ойи охиридан бошлаб қайд этилган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида сайёҳлар оқими 1,2 миллион кишини ташкил этди. Умуман олганда, олти ой ичида мамлакатга туризм мақсадида ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 2019 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 60 фоизга камайди.

Чет элликлар, асосан, МДҲ мамлакатларидан келишган - 95,5% (1,16 млн. киши), саёҳатчиларнинг атиги 4,5% (54,8 минг киши) узоқ хориждан келганлар.

Кўпчилик Қозоғистон - 397,9 минг киши (32,9%), Тожикистон - 332,8 минг киши (27,5%), Қирғизистон - 298,4 минг киши (24,7%), Россия - 65 минг киши (5,4%), Туркманистон - 60,6 минг киши (5,0%) дан ташриф буюрган. Хорижий мамлакатлардан: Туркия - 13,6 минг киши (1,1%), Жанубий Кореядан - 5,3 минг киши (0,4%), Хитойдан - 4,5 минг киши (0,4%).

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг аксарияти ташрифнинг мақсади - қариндошларини кўриш учун (87,8%). Хорижий фуқароларнинг жуда кам қисми қуйидаги мақсадлар учун келган: саёҳат - 9,3%, даволаниш - 1,2%, иш эҳтиёжлари - 0,8%, тижорат сафари - 0,6%, ўқиш - 0,3%.

Январ-март ойларида 1,4 миллион ўзбекистонлик туризм мақсадида мамлакатни тарк этган, апрель -июнь ойларида бу кўрсаткич 3500 кишини ташкил этган. Олти ой ичида бу кўрсаткич бир йил аввалги кўрсаткичдан 61,3 фоизга камдир.

Кўпинча улар Қирғизистон (514,3 минг киши), Қозоғистон (492,5 минг киши), Тожикистон (265,3 минг киши), Россия (43,5 минг киши), Туркия (30,9 минг киши), Туркманистон (15,9 минг киши), БАА (14,3 минг киши), Жанубий Корея (9,5 минг киши) га кетишган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан