Колумнистлар

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тавсия

Ўйлайманки, янги босқичда «коррупция ҳолатларини йўқ қилиш устида иш олиб бораман, адолатли хизмат қиламан, ҳар кунимда, ҳар соатда, ҳар дақиқада одамларнинг фаровон ва рози ҳаёт кечиришлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий муаммоларини ҳал этишга эътибор бераман», деган ваъдаларингизнинг устидан чиқасиз.

Япониядан сирли равишда қочган Карлос Гоонни мамлакатга қайтариб бўладими?

Ниссан-Рено компанияси бошлиғи Карлос Гооннинг Япониядан чолғу асбоби ғилофига яшириниб қочиши: уни Япония халқаро ҳуқуқ қоидалари асосида қайтариб олиш имконига эгами?

Эрон-АҚШ можаросидан Ўзбекистонга нима?

Охирги кунларда АҚШ-Эрон ўртасидаги тарангликдан юзага келган можаро ҳақида кетма-кет берилган мақолалардан кейин айримлар "Сенга нима? Мамлакатинг тинч бўлса, шукр қилиб юрмайсанми? Бошқа мавзу йўқми?" деган гапларни қилишмоқда.

Одамлар қайси давлат институтига ишонсин?

нги Ўзбекистонга, жорий Президентдан ташқари, унинг салоҳиятли командаси, кучли партиялардан таркиб топган мустақил парламент, ўжар касаба уюшмалари, қўрқмас ва қайсар ОАВ, совуққон ва ҳуқуқдан чекинмайдиган прокуратура, ҳеч кимга кўринмайдиган профессионал Давлат ҳавфсизлик ҳизмати, мустақил ва адолатли суд тизими ҳам зарур.

Минтақада уруш бўлиши тараққиётни яна орқага улоқтириб юборади

Эрон – Марказий Осиё, ҳусусан, Ўзбекистон учун муҳим давлат. Кейинги минг йилда биз Эрон билан тахминан 800 йил давомида битта ёки жуда яқин давлатлар бўлганмиз. Жумладан, Эрон шиаликни қабул қилиб, аҳли суннадан ажраганда ҳам, ўзаро муносабатларимиз жуда қалин бўлган.

Болаларни қандай қилиб мактабга, ўқишга қизиқтириш мумкин?

Фарзандимиз мактабда ўқишни ёмон кўрмаслиги учун у ерда ўзини яхши ҳис қилишини таъминлаб беришимиз лозим, бунинг учун кўп ота-оналар йўл қўядиган хатолардан эҳтиёт бўлишимиз керак...

Ўзбекистонда мухолифат қандай шаклланади?

Президентнинг мухолифат борасида фикр билдириши, бу институт кераклигини тан олиши – таҳсинга лойиқ. Чунки, Ўзбекистонда шакллантирилган олдинги сиёсий маданият, сиёсий мафкурага кўра – мухолифат, у қандай ва қаерда бўлишидан қатъи назар, деструктив (бузғунчи) куч сифатида эътироф қилинар эди.

Ўзбекистон – Йил давлати: яхши хабар, катта масъулият

Лондонда жойлашган “The Economist” ҳафталик иқтисодий журнали ўзининг йил давлати унвони ғолиби – Ўзбекистон деб эълон қилди. Кўп ўзгаришларни эътироф этди. Лекин, қизиқ томони бу эътирофлардан олдин мақолада икки сўз билан нимагадир ишора қилиб ўтиб кетгани бўлди.

ЎзЛиДеп аъзоси нега Экопартияга “қўшилди”?

Янги Ўзбекистон, янги сайловлар... Очиғини айтганда, ҳаммаси бирдан ижобий томонга ўзгариши, жамиятда демократик қадриятлар бирдан порлаб кетишини кутмагандим. Тадрижий ривожланиш орқали мавжуд вазиятни яхши тарафга ўзгартириш мумкинлигини АОКА мисолида кўрмоқдаман.

Америка “отаси”нинг фазилатлари

Америка давлатига асос солган "Оталар"дан бири бўлган муҳим сиёсий ва тарихий шахс Бенжамин Франклик ҳаётини ўқиб чиқдим. Таниқли ёзувчи Уолтер Айзиксон қаламига мансуб бу асардан ўзим учун кўп маълумотларни кашф қилдим.

Дунё тан олган ўзбек математиги

Катта эҳтимол билан бу соҳанинг ривожига ҳали янада улкан ҳисса қўшадиган академик Шавкат Абдуллаевич Аюпов ҳақида ёзишни бошларканман, ўқувчиларда забардаст олим  ҳақида муносиб тасаввур қолдира олармиканман деган иккиланишим ҳам йўқ эмас.

“Партияларимиз “ўнглар ва сўллар” тизимини яхши тушунишмайди”

Жонли эфирда беш партия анча талашди. Энг кўп ўзаро талашгани ЎзЛиДеП ва Миллий Тикланиш бўлди. ХДП вакили: "шу беш йилда, сиз - икки партия Демократик Блок тузиб, бирга бўлдиларинг. Ҳозир нега бунақа томошо кўрсатаяпсилар?!" деб, ҳайрон бўлди.

Ўзбекистонда ғоялар касодга учрадими?

Кўпинча, бирор сиёсатчи ёки мансабдорнинг зиддиятли баёноти матбуот ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликдан кескин муносабатга учраганида раддия ўрнида “сўзлар контекстдан юлиб олинган” деб раддия берилади. Жаноб Қодировнинг бугунги чиқишидан иқтибосни ўқиб, тўғри контекстни қидира бошладим...

Авиакомпания мажбурияти — авиакомпания масъулияти

Демак, самолёт ушланиб қолди ёки рейс қолдирилди дейлик. Хотиржамликни сақланг. Бу сизнинг айбингиз эмас. Одатда, техник носозлик сабаб, об-ҳаво шароити ёки самолётнинг кеч келиши туфайли рейс қолдирилади. Нима бўлганда ҳам бу сизнинг эмас, ҳаво транспортининг айби ҳисобланади.

Нобиометрик паспортларнинг муддати тугашига 19 кун қолди: Ўзбекистондаги паспорт тизими тарихига назар

Тошкент шаҳар ИИББ кеча алоҳида огоҳлантириш билан чиқиб, 2019 йил охиригача эски намунадаги (нобиометрик) паспортларни биометрик паспортга алмаштирмаганлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси, 1-қисмига кўра 111 500 сўмдан 669 000 сўмгача жаримага тортилишини эслатди.

Қиморда ўйнатганлар ютади

2005 йилнинг кеч кузида курсдошларнинг қўлида бир тўп қоғоз, тилида "тотализатор" деган сўз пайдо бўлди. Унгача бу нарсаларга қизиқмаганим учун маъносини ўша вақтдагина тушунганман: турли спорт ўйинларининг натижаси қандай бўлишини олдиндан тахмин қилиб, пул тикиладиган хизмат экан.