Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик беморни ҳеч бир рейс олиб келишни истамади
7.11.2019 17:27,  
4688

Тўрт нафар ўзбекистонликлар иштирокида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

ЙТҲ натижасида 2 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Улардан бири Ўзбекистон фуқороси эди. Турли даражада жароҳатланган 3 киши Темрюк касалхонасига етказилган.

Маълумотларга кўра, икки нафар беморнинг ахволи бироз яхшилангач, мамлакатга қайтиб кетган. Бироқ 34 ёшли Равшан Тўхтаматовнинг жароҳатлари жиддий бўлиб, унда суяк синиши, ички аъзоларининг лат ейиши, миясида жиддий жароҳат ҳамда гемотома борлиги аниқланган. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу беморни самолётда Ўзбекистонга етказишни ҳеч бир рейс хоҳламаган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамкорлигида ҳамюртимиз 5 ноябр куни мамлакатимизга қайтиб келди.

Ҳамроҳ шифокорнинг сўзларига кўра, бемор парвоз маҳали ўзини яхши ҳис қилган. Қон босимида ўзгаришлар кузатилмаган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан