Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ядро қувватидан фойдаланиб ойдаги станцияни электр энергия билан таъминламоқчи
24.11.2022 14:53,  
8

Ойнинг жанубий қутбидаги Хитой станцияси атом энергиясидан қувват олади. Хитойнинг ойни тадқиқ қилиш дастури бош дизайнери Ву Вейрен ССTV давлат телерадиокомпаниясига берган интервьюсида: “Биз ҳозир ой станциясини узоқ муддатли, юқори қувватли энергия билан таъминлаш мақсадида ядро энергиясидан фойдаланиладиган янги тизимни ишлаб чиқяпмиз”, -деди. У қурилиши давом этаётган ядро реактори ҳақида тўлиқ маълумот бермади, бироқ тарқатилаётган маълумотларга кўра, 1 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга ядро реактори йил давомида юзлаб уйларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли. Хитой Тиангонг станциясида тажриба сифатида гуручга ўхшаш ўсимликларни етиштиради. Ядро энергиясининг жойлашуви ёки мавжуд қуёш нуридан қатъий назар, узлуксиз ва ишончли қувват манбаи ҳисобланади. У техник воситаларнинг ишлаши, астронавтларнинг кислород билан таъминланиши ҳамда сув чиқариш учун керакли бўлган энергия миқдорини ўзида жамлаган.  

Хитойнинг ой станцияси 2028 йилгача қуриб битказилиши кутилмоқда. Унинг асосий конфигурацияси қўнувчи мослама, бункер ва орбитал қурилма ҳамда ядровий энергия билан қувватланадиган ROVER (Remotely Operated Video Enhanced Receiver) – тасвирларни мунтазам узатишга мўлжалланган масофадан бошқарилувчи техник воситадан иборат бўлади. Ву ROVERни космонавтлар ҳам бошқариши мумкинлигини айтди. У аллақачон ойда жойлаштирилган, қуёш энергияси қуввати билан ҳаракатланадиган Yutu-2 самолётларидан ҳам каттароқ бўлишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ядровий энергия бункерни ҳам қувватлантириши мумкин. Бу восита “Ой юзасидан учиб-қўниш” ва  сув қидириш миссияси доирасида кратернинг доимий сояси остидаги ҳудудларга шўнғиш, ундан чиқиш сингари вазифаларни бажариши мумкин. Ядровий энергиядан қувват оладиган станция ер билан алоқа ўрнатишга хизмат қилади. Шунингдек, турли сайёралар оралиғидаги сигналларни аниқлашга ёрдам беради.

Ойнинг жанубий қутб минтақаси етакчи мамлакатларга тегишли базалар учун машҳур нишонга айланди. Хиой, АҚШ ва Россия каби давлатлар у ерда ўзларининг космик постларини қуриш учун рақобатга киришган. Жумладан, Хитой ҳам ўз имкониятларидан келиб чиқиб, ойнинг жанубий қутбида тадқиқот станцияси қурилиши пойгасида пешқадам бўлишга интиляпти.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан