Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Toyota ортидан Mazda ҳам Россия бозоридан чиқишни режалаштирмоқда
25.09.2022 13:35,  
9

Япониянинг Mazda автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Nikkei газетаси маълум қилди.

Гап Владивостокдаги қўшма корхона ҳақида кетмоқда, унинг ишлаб чиқарилиши аллақачон тўхтатилган. Жорий йилнинг март ойида компания заводга эҳтиёт қисмлар экспортини тўхтатганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, захиралар тугаши билан автомобиллар ишлаб чиқариш тўхтаб қолиши хабар қилинганди.

Ҳозирда сотиш ёки техник хизмат кўрсатишни тугатиш бўйича қарорлар йўқ. Бироқ, материалга кўра, компания бундай имкониятни кўриб чиқмоқда.

Газетанинг ёзишича, япон автомобиль ишлаб чиқарувчиси ўтган йили 30 мингга яқин Mazda автомобилини сотган.

Тавсия Этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан