Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли Тошкентдаги йирик халқаро форум қолдирилди
10.03.2020 10:39,  
610

Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми кейинга қолдирилди.

Форум ташкилий қўмитасининг маълум қилишича, бундай қарор Форум қатнашчилари, шу жумладан хорижий меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари орасида Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Ташкилий қўмита илгари рўйхатдан ўтган шахсларни Форум қолдирилгани ҳақида хабардор қилиш бўйича ишларни ташкиллаштиради, шунингдек, Форумнинг ўтказиладиган аниқ саналарини қўшимча равишда кейинроқ эълон қилади.

Шунингдек, форумнинг кейинга қолдирилиши илгари эълон қилинган “Энг яхши юридик хизмат”, “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” республика танловлари ўтказилишига таъсир қилмаслиги маълум қилинди.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни tashkentlawspring.uz сайти ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан