Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лондонда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс полиция томонидан отиб ташланди
3.02.2020 10:54,  
292

Лондон жанубида номаълум шахс пичоқ билан йўловчиларга ҳужум қилиб, бир неча кишини жароҳатлади. Ҳужумчи ўлдирилди. Бу ҳақда Твиттер орқали Лондон полицияси хабар тарқатди.

Ҳужум Стретхем ҳудудида содир бўлган. Полиция бу воқеани террорчилик хуружи деб баҳоламоқда.

Ижтимоий тармоқларда гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар соат 14:00 дан (Тошкент вақти вақти билан 19:00) кейин учта ўқ овозини эшитишган, деб ёзади BBC.

Sky News хабарига кўра, камида уч киши пичоқланган. Воқеа жойи атрофи ўраб олинган.

Кейинроқ полиция ҳужумда икки киши жароҳат олганини билдирди. Ҳозирда уларнинг аҳволи шифокорлар томонидан баҳоланмоқда.

The Gurdian нашрига кўра, қурбонлардан бири оғир аҳволда. Шунингдек нашр, ҳужум қилган шахс портловчи моддаларни иммитация қилувчи сохта жилетка кийганлигини ҳам қайд этган.

"Мен йўлни кесиб ўтаётганимда, кўкрагига иккита канистра илиб олган ва қўлида "мачета"си бор бир одамни кўрдим. Тушунишим бўйича, уни фуқаролик кийимида бўлган махфий хизмат ходими таъқиб қилаётганди", - дейди воқеада гувоҳ бўлган 19 ёшли талаба. У учта ўқ овозини эшитганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 29 ноябрь куни Лондон кўпригида пичоқ билан одамларга ҳужум қилган шахс икки кишини ўлдирди, яна уч киши жароҳатлаган эди. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилган. Ушбу жиноят жавобгарлигини "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан