Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Мактабда зиёфат уюштирган директор ва ўринбосарлари" иши юзасидан расмий муносабат
21.03.2021 20:08,  
569

Мактабда зиёфат уюштирган директор ва ўринбосарлари ишдан кетди. Бу ҳақда Чироқчи тумани Халқ таълими бўлими хабар бермоқда.

"Жорий йилнинг 19 март санасида Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 19 сонли умумтаълим мактаби директори П.А бошчилигида мактаб жамоаси Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида жамоа розилиги билан эллик минг сўм миқдорида пул йиғишади. Мактаб жамоасининг ўзаро келишуви асосида пул йиғиб байрам қилишига қарши эмасмиз. 

Бироқ мактаб жамоаси бирор чойхонада эмас балки ўзлари фаолият олиб бораётган таълим муассасасида базм уюштиришади. Байрам дастурхони тўкин сочин бўлиши табиий. Аммо мактаб жамоаси томонидан ташкил қилинган базму-жамшид маст қилувчи ичимликларсиз ўтмади. Энг ёмони бугунги пандемия вақтида жамовий йиғинларни тўхтатиб туриш керак бўлган бир паллада узтозлар қуюшқондан бироз чиқиб кетишди. Нега дейсими мактаб файесида базм уюштирган мураббийлар дастурхони "кўрки" спиртли ичимликларсиз бўлмади. Мана сизга савия, мана сизга ўша шарафли номни елкасида кўтарган устозлар... Афсус. 

Бугун туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов богчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари 19-сонли мактабда бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мактабга боришди. Тарвузи қўлтиғидан тушган директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз хоҳишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёздилар...

Сўнги пушаймон ўзинга душман деб бекорга айтишмаган мактаб жамоаси қилган ишларидан пушаймон бўлиб, бош егиб, мулзам бўлиб, туришган бир вақтда бу инсонларга сиз қандай баҳо берасиз..." дея баён этилади Халқ таълим бўлими хабарида.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан