Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби Шуҳрат Боймуродов иштирокида брифинг ўтказилди.
— Коронавирусга чалинган беморларда қон қуюқлашиши ростми?
— Рост. Коронавирус нафақат нафас йўлларини, балки нафас йўлларидаги кичик қон томирларини ҳам зарарлаб, қон қуюқлашишига олиб келмоқда. Шунинг учун даволаш протоколларига қонни суқлаштирувчи дори воситалари киритилди.
— Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?
— Бу коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқилиши ва оммавий қўллана бошланишига боғлиқ. Агар дунёда вакцина оммавий қўлланила бошланса, албатта, Ўзбекистонда ҳам касалликка қарши оммавий эмлаш бошланади.
— Шифохонада коронавирусга қарши даволаниш харажатларини ким тўлайди — давлатми ё ўзимиз?
— Коронавирусни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан қопланади.