Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истеъмол саватчаси озиқ-овқат нархлари индекси бироз кўтарилди
22.07.2020 18:52,  
483

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2020 йил 14 июль ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индексини ишлаб чиқди.

Индекс 24 хил асосий озиқ-овқат маҳсулотлари - гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.

2020 йил 14 июл ҳолатига озиқ-овқат нархлари индекси республикада ўтган ҳафтага нисбатан +0.44% ташкил этди.

Ўртача нархларнинг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши 18 хил маҳсулотда кузатилди. Энг юқори ўсиш карам (+12,82%, нархи 1302 сўм/кг), ошқовоқ (+10,05%, нархи 3569 сўм/кг, пиёз (+6,2%), сабзи (+4,15%), бодринг (+2,8%) нархларида кузатилди.

Бундан ташқари гўшт маҳсулотлари, макарон, шакар каби истеъмол товарлари нархи 1% дан камроққа қимматлади.

Манба: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 

Шунингдек, мавсумий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари кескин пасайгани кузатилди. Жумладан, тарвузнинг нархи (1 кг) -7,5% га тушиб, 1628 сўмни ташкил этди. Қовун (1 кг) ва нок (1 кг) ўтган ҳафта билан таққослаганда 2% га арзонлашди ва нархи мос равишда 3344 сўм ва 14842 сўмни ташкил қилди. Олма нархи (1 кг) -1,5 фоизга тушиб, 9151 сўмни ташкил этди. Сут нархларида бир оз пасайиш кузатилди ва бир литри учун 5376 сўмни ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича нархлар индексининг сезиларли ўсиши Қашқадарё вилоятида (+ 1,82%), Aндижон вилоятида (+ 1,28%), ва Сирдарё вилоятларида (+ 1,15%) кузатилди. Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич мос равишда 0,77% ва 0,73% ни ташкил этди. Бошқа вилоятларда маҳсулот нархининг ўсиши ва шу сабабли индекснинг ўзгариши сезиларсиз бўлди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан